Ташаббусли бюджетнинг навбатдаги мавсумида "бир фуқаро — бир овоз" принципига ўтилганлиги ҳар бир овознинг қадрини каррасига оширди. Эътибор беринг, нархини демаяпман. Чунки фақат сотиладиган нимарсанинг нархи бўлади. Қадриятлар эса сотилмайди. Бу йил танлов қилиш ҳар сафаргидан қийин, масалан, иккита сим картангиз бўлса, бирини туғилган жойингиз. иккинчисини яшаётган жойингиз учун ишлата олмайси
Ўтган йили июлда твиттер ва яна қатор ижтимоий тармоқларнинг блокланиши янги даврда йўл қўйилган хатолардан бири эди. Бу хатога раҳматли Ислом Каримов ёки қамоқда ўтирган собиқ эпоха номаълум оталаридан кимдир томонидан йўлга қўйгани йўқ. Шу замон, шу макон эгаларининг хатоси эди бу. Хато олти йилдан бери янги деб келинаётган Ўзбекистонга нисбатан ташқарида анча кўп репутацион саволларни кун тарт
Ҳокимият юқори эшелонларида қолаётган, лекин ўзларини сиёсат билан ҳар доим ҳам келишмайдигандек кўрсатадиган, айни пайтда ўзининг бутун ақли ва салоҳиятини режимни мустаҳкамлашга сарф этаётганларнинг шундай оқловларини тарихда ва бугунда эшитган, ўқиган чиқарсиз. Бундай позицияни ҳар эҳтимолга қарши оқлов баҳонаси, деб ҳисоблаш ҳам мумкин. Бундай баҳоналарни ишлатгувчиларда аслида чуқур савол
Ўнлаб ҳукумат аъзолари, депутатлар ва ҳатто феълан мамлакатнинг иккинчи раҳбари ҳисобланган сенат раиси ташқи аудиторияга ўзларини гўёки очиқлиги ва мулоқотга тайёрлигини кўрсатишда фойдаланадиган твиттер тармоғи цензура йўқлиги айтиладиган, сўз эркинлиги макони кенгайиб бормоқда, деб лоф уриладиган серқуёш ўлкамизда блокланган ҳолда қолмоқда. Яқинда тармоққа депутат Кушербаев келиб қўшилганди. К
Мирза Песков Беларусь 24 телеканалига интервьюси давомида блокланган ижтимоий тармоқлардан VPN ёрдамида фойдаланишини тан олган. Ажабланарлиси, у буни ҳайратланарли ёки ноодатий ҳодиса деб ҳисобламайди. Интернетдаги блокировкани четлаб ўтиш учун VPN ўрнатдингизми, деган аниқлаштирувчи саволга Песков "Ҳа, албатта. Нимага фойдаланмаслигим керак? Бу тақиқланмаганку", - дея жавоб берган. Маълумот уч
дунёга жар сололмай, хафсаласи пир бўлибди. Улар Twitter’дан фойдаланаркан, бизда эса, хабарингиз бор, бу сервис де-факто блокланган (фақат Танзила опада блокланмаган бўлиши мумкин, лекин бу ҳам аниқ эмас). Жуда ғалати. Миллиардлаб долларлар келсин деб (рос
1. Россияда ҳозир “Россия 24”дагидан бошқачароқ ахборот бераётган барча ахборот каналлари ёпилмоқда, тақиқланмоқда, тўсилмоқда. Euronews ҳам шу қаторга тушган, у Россия ҳудудида блокировка қилинган. Қизиғи, “Россия 24”нинг эгаси ҳисобланган Бутунроссия давлат телевизион ва радиоэшиттиришлар компанияси (ВГТРК) Euronews’нинг акциядорларидан бири экан. “Барибир жуда чиройли манзара юзага келяпти: Ро
Оламшумул фестивалимиз ҳақида твит ёзмоқчи экансан, шартми VPN'дан фойдаланиш ва твиттерда твит битиш? Айт, ўзинг ўйла, сени ким ўқийди? Сенинг твитларингни ким қоғозга 14 шрифтда печать қилиб юрт оғаларига кўрсатади? Твиттерни блоклаганларми? Бир оғиз ўзини "сўз эркинлиги ҳимоячиси" деб эълон қилган прокси-лавозимдагиларга мурожаат қилсанг бўлмайдими? Йўриғини ўргатарди, келишиб олардинглар. Эва
Инвесторлар, айниқса кўп йиллик репутация ва бизнес анъаналар муҳитида ишлаб келган инвесторлар учун энг асосий кафолатлар бу институтлар берадиган кафолатлардир. Юз марта қайтарилган бўлса ҳам, яна такрорлаймиз, қонун кафолатлаган мулк ҳуқуқи, бу инвестициялар ҳимояси, ўзаро тийиб турадиган институтлар - эркин сайланган парламент ва мустақил суд. "Тур, сен ҳам ваъда бер, тур сен ҳам кафолатла" қ
Уч соатми ё тўрт соат ўтмай, ҳаммаси ўз жойига қайтди. Twitter тармоғи яна блокланди. Демак, вақтинча очиқлик, лаборатория тажрибаси, юқорида маъқулланган тажриба экан. Танзила опа, узр. https://t.me/the_bakiroo/4467
Ўтган йил июлдан буён блокланган ҳолда қолган twitter мобиль иловаси айни соатларда vpn'сиз ишлаяпти. Бу вақтинчаликми ё қандайдир тажриба ўтказилаяптими, ҳозирча бир нима дейиш қийин. Лекин тармоқ ростанам блокдан ечилган бўлса, кимга раҳмат айтишни билайлик.
Кеча оқшом ўзбек твиттери учун энг асосий воқелик Сенат Раиси Танзила Нарбаеванинг деярли 70 кунлик танаффусдан кейин твиттер саҳифасида ёзган твитлари бўлди. Твиттер фойдаланувчилари ҳам, журналист Шуҳрат Латипов ҳам, ҳозир истеъфода бўлган Муҳрим ҳам бу воқеликни шундоқ қолдириб юборишни исташгани йўқ. Билмадим, нимага, балки Танзила опа твиттердан фаол фойдаланувчи бўлгани учунми, тармоқдагила
Блокланган твиттерда Давлетовўз ёзиб қолди: "Бизда бир вақтлар ягона коммунал тўлов (ягона қозон) жорий қилишмоқчи бўлишган эди а? Шу нима бўлди кейин?" Янги Ўзбекистонда ҳар йили юзлаб қарор, фармонлар тайёрланади, имзоланади, эълон қилинади. Лекин бу улар ижро қилинади, дегани эмас. Кўпинча ҳатто ташаббускорларнинг ўзининг эсидан ҳам чиқиб қолади. Масалан, "Коммунал хизматларнинг ягона биллинг
Сотувчи бунақа нархда охирги сотишимиз, кейинги ҳафтадан нархлар икки баробар кўтарилади, деди. Нега, десам китоб чиқариш учун қоғоз ва бўёқлар Европадан келаркан. Евро кўтарилгани учун хомашё (китоб чиқарадиган) нархи ва логистика қимматга тушаркан. Ваҳима қилаверманг, дейсизлар. Энди кундалик ҳаётдаги ўзгаришларни қаранг. Доллар сотиб олиб бўлмаяпти. Олганингиз 135 энг арзони. ВТБ сайти кечада
Адашмасам, 2004 йил охири ё 2005 йил бошларида LiveJournal'да ёзишни бошлаганимда илк блог-платформа ҳисобланган мазкур тармоқда ўзбекча ёзадиган Муҳрим аллақачон бор эди. Шу маънода Муҳримни биринчи ўзбек блогери, деб ҳисоблайман ва бу борада исталганча баҳслашишим мумкин (хафа бўлмасин, телеграмда Замбарақнинг ўқи каналини юритадиган Фарҳод Файзуллаев ҳам бор эди). Ўшанда Муҳримни 30 ё 40 ёшли
Бугун соат 12:00да сенат қўмита раислари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтар экан. Менда савол бор: Сенат раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда СУД қарорисиз блокланган твиттерда доимий равишда твитлар ёзади. Менга жуда қизиқ, Танзила опа бу твитларни ким учун ёзади, ахир твиттер мамлакатимизда блокланган-ку. Шунинг учун мамлакатимизнинг иккинчи шахси твиттерга кириб, у кишини ўқиб бориш учун
Шахсга доир маълумотларни бузувчилар реестрида яна 5та тармоқ қолди. “Facebook”, “Instagram”, “Odnoklassniki”, “LinkedIn”, “Moy mir”, “Telegram” ва “YouTube” рўйхатда энди йўқ. Скриншотлар эса сақланган (интернетда ҳеч нима ўчмайди). Рўйхатда июлда блокланган «Wechat», «ВКонтакте», «Skype», «TikTok» ва «Twitter» тармоқлари қолдирилган.
Эмишки, ижтимоий тармоқларни блоклаш юз бермапти, қисқа муддатли техник носозлик юзага келипти. “Facebook”, “Instagram”, “Odnoklassniki”, “LinkedIn”, “Moy mir”, “Telegram” ва “YouTube” фаолияти тикланипти. Твиттер-чи, Тик-ток-чи, Вконтакте-чи. 4 ой аввал блокланганида қайси кабель узилган эди?
Твиттер ортидан, фейсбук, ютуб, инстаграм, телеграм ва бошқа яна бир нечта тармоқлар ҳам чекланмоқда. https://pd.gov.uz/spoiler/?type=spoiler
Раҳматли Шайх ўзгартиришга кучи етмаган, айтишга қийналган масалаларда "Дуо қилиб тураверайлик-чи" деган иборани кўп ишлатаркан. Биз ҳам дуо қилиб тураверайликчи, балки сайловдан кейин бошқа кўплаб умидларимиз ўлароқ ўзгариб қолар, блоклар ечилар. Ахир 55 мингдан ортиқ фолловери бор Президент матбуот хизмати, кейин твитларини ташқи дунё учун аввало инглизчада ёзадиган Сенат раиси, ҳукуматнинг ав