хизмати ишга туширилибди. Бу классик e-com, эълонлар ва маркетплейсни жамлаган ўзига хос «гибрид» лойиҳа. Иловадан фойдаланиб кўрган одам кенг масштаб ва қулайликн ҳис қилади. Эътиборлиси, булар ҳеч қандай ваҳима ва шов-шувларсиз бозорга кириб келишди, ўзим ҳам яқинда билдим. Шунга қарамай аллақачон 300 мингдан ортиқ фойдаланувчи платформада рўйхатдан ўтган, ўнлаб миллион долларлик товарлар соти
Мирза Песков Беларусь 24 телеканалига интервьюси давомида блокланган ижтимоий тармоқлардан VPN ёрдамида фойдаланишини тан олган. Ажабланарлиси, у буни ҳайратланарли ёки ноодатий ҳодиса деб ҳисобламайди. Интернетдаги блокировкани четлаб ўтиш учун VPN ўрнатдингизми, деган аниқлаштирувчи саволга Песков "Ҳа, албатта. Нимага фойдаланмаслигим керак? Бу тақиқланмаганку", - дея жавоб берган. Маълумот уч
1. Россияда ҳозир “Россия 24”дагидан бошқачароқ ахборот бераётган барча ахборот каналлари ёпилмоқда, тақиқланмоқда, тўсилмоқда. Euronews ҳам шу қаторга тушган, у Россия ҳудудида блокировка қилинган. Қизиғи, “Россия 24”нинг эгаси ҳисобланган Бутунроссия давлат телевизион ва радиоэшиттиришлар компанияси (ВГТРК) Euronews’нинг акциядорларидан бири экан. “Барибир жуда чиройли манзара юзага келяпти: Ро
Сотувчи бунақа нархда охирги сотишимиз, кейинги ҳафтадан нархлар икки баробар кўтарилади, деди. Нега, десам китоб чиқариш учун қоғоз ва бўёқлар Европадан келаркан. Евро кўтарилгани учун хомашё (китоб чиқарадиган) нархи ва логистика қимматга тушаркан. Ваҳима қилаверманг, дейсизлар. Энди кундалик ҳаётдаги ўзгаришларни қаранг. Доллар сотиб олиб бўлмаяпти. Олганингиз 135 энг арзони. ВТБ сайти кечада
Шахсга доир маълумотларни бузувчилар реестрида яна 5та тармоқ қолди. “Facebook”, “Instagram”, “Odnoklassniki”, “LinkedIn”, “Moy mir”, “Telegram” ва “YouTube” рўйхатда энди йўқ. Скриншотлар эса сақланган (интернетда ҳеч нима ўчмайди). Рўйхатда июлда блокланган «Wechat», «ВКонтакте», «Skype», «TikTok» ва «Twitter» тармоқлари қолдирилган.
Эмишки, ижтимоий тармоқларни блоклаш юз бермапти, қисқа муддатли техник носозлик юзага келипти. “Facebook”, “Instagram”, “Odnoklassniki”, “LinkedIn”, “Moy mir”, “Telegram” ва “YouTube” фаолияти тикланипти. Твиттер-чи, Тик-ток-чи, Вконтакте-чи. 4 ой аввал блокланганида қайси кабель узилган эди?
Телеграм эса ишлаяпти. Ваъда қилинган Учинчи ренессанс шумиди?
Твиттер ортидан, фейсбук, ютуб, инстаграм, телеграм ва бошқа яна бир нечта тармоқлар ҳам чекланмоқда. https://pd.gov.uz/spoiler/?type=spoiler
Товба. Агар Ёзёвон туманидаги фермернинг мана бу раддияси бўлмаганида Ўзбекистонда блокланган Озодликда “Пахта, кластер ва селектор” мақоласи чиққанини билмаган бўлардим. Тижорий асосда, яъни фермер тўлаган ҳақ эвазига реклама ҳуқуқида жойланган ушбу мақоладан кейин ўша блокланган сайтдаги мақолани нафақат мен, бошқа минглаб фойдаланувчилар ҳам ўқиб кўришга қизиқишлари аниқ. "Пастернакни ўқимаган
Марказий банкнинг Telegram мессенжери, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари Верификация - Ишончлилик белгисига эга бўлди. Маълумки, ҳозирда фирибгарлар давлат ва нодавлат ташкилотлари номидан саҳифа очиб, турли эълон ва танловлар ташкил этилиши, фейк хабарларнинг тарқатилиши авж олаётган бир пайтда верификация белгисининг олиниши айни муддао бўлди деб айтиш мумкин.
Ё тепадан ҳали топшириқ бўлмадимикан? Қурбонов яхши пост ёзипти. Ўзкомнадзор ҳақиқатан ҳам ўзбекистонликлар ҳақида қайғурганида қандай шахсий ахборот Ўзбекистондаги серверларда сақланиши борасида аниқликлар билан иш тутган бўларди. Ҳозирги ҳаракатдан фақат цензура мақсад экани очиқ-ойдик кўриниб турипти. Энг асосийси, ўзбекистонликлар кимга кўпроқ ўзи ҳақидаги ахборотни ишонишади? Ўзкомнадзоргами
Твиттер мобил иловасининг ишлаши эса жудаям секинлашган. P.S. VPN ёқилса, твиттер бинойидек ишлаяпти, демак муаммо сал бошқа жойда, ўша - ўтган сафар фейсбук блокланган занжирнинг тугунида.
ғи блокланаётгани сабабини ҳеч ким билмайди. Ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасида давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминловчи Мининфоком эътироз бўлса, Фейсбукка мурожаат қилишни айтиб турса. Ахборот назоратига масъул Ўзкомназорат вакили эса сав