Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимизнинг ўрнини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга кўра, 2026 йилда Сўз эркинлиги индексида 39 балл тўплашимиз керак эди. Агар вазифа бажарилганида, оғир қизил рўйхатдан чиқиб, аҳвол мўътадилроқ бўлган зарғалдоқ рўйхатга яна қайтган бўлардик. Бу солиштириш учун, тахминан 130-140 ўринлар ва жорий рейтингда Тунис
Fuqarolik erkinliklari va matbuot ozodligi
MavzularОхирги чиқаётган қарорларнинг устувор ва юқори турувчи ҳужжатларга, қонунларга зидлиги, шошма шошарлик билан қабул қилинаётган қонунларнинг Конституция нормаларини очиқча четлаб ўтиши, турли кўринишдаги хаспўшлашлар яқин ёмон тарихимиздан, атрофимиздан келиб чиқилса, бу жуда ёмон ишора. Шу маънода ҳуқуқий келажагимизга бефарқ бўлмаган ватандошлар, тўхтанглар, нотўғри тарафга қараб қайрилиб кетмая
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурханов Москвада меҳнат мигрантлари бўлган ватандошларимизга нисбатан ноқонуний ва ноинсоний ҳатти-ҳаракатларга ўз муносабатини билдирган. Шу билан бирга, Ўзбекистон элчихонаси Россия ТИВга яқинда Москвадаги рейд чоғида куч ишлатар тузилмалар меҳнат мигрантларига нисбатан қўпол муомала қилгани юзасидан нота юборгани маълум қилинмоқда. Россия ТИВдан ушбу
Чунки эркинликларни кенгайтиришда давом этиш асл мақсад бўлса, рейтинглар бюрократик топшириқларсиз ҳам ўз-ўзидан яхшиланаверади. Сенатнинг ўтаётган ҳафтадаги мажлисида устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги Ўзбекистоннинг ўрни кўриб чиқилган. Ëзилишича, 2024 йилда мамлакат учун устувор деб белгиланган 20 та халқаро рейтинг ва индекслардан 10 тасида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари яхшиланди, 2 тас
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов машҳур Сағбон подстанцияга оид мана бу постдаги чиқиш бўйича устимдан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритган. Вазир Мирзамаҳмудовга кўра, пост мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд ва бу бўйича менга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши лозим. Қизиқ тарафи, қачондир ҳайкал қўйиладиган Сағбон подстанцияси билан боғлиқ сурункали
Сўз эркинлиги ҳар қандай ривожланган ва адолатли жамиятнинг ажралмас қисми. Инсонларнинг фикрларини эркин баён қилиш имконияти ҳар бир фуқарога жамиятдаги долзарб масалаларда муносабат билдириш ва ўзгаришларга таъсир қилиш ҳуқуқини беради. Дунёдаги кўплаб мамлакатлар, хусусан, Швеция ва Нидерландия каби давлатларда сўз эркинлиги нафақат демократик тизимнинг кафолати, балки мамлакатнинг барқарор
Бойсундан цензура тирқишларидан ўтиб келаётган хабарлар, аҳолига зарурий ёрдам кўрсатилмаётганлиги, совуққон масъуллар ва айниқса инвесторнинг мутлақо бефарқлиги шунақа тасаввур уйғотадики, кон атрофида яшаётган бойсунликлар кўмаксизлик ва умидсизликдан қўл силтаб уй-жойларини ташлаб кетишса, муаммо ҳам улар билан бирга йўқ бўлади. Юз берган офатга энг катта жавобгар инвесторнинг, сайлов палов ка
Биринчи авариядан иккинчи авариягача Бойсун қандай яшагани ҳақидаги Газета репортажининг аввалги шу каби репортажлардан яққол фарқлови бу суҳбатдошларнинг мутлақ кўпчилиги юзи, овози ва исми очиқланмаслигини истаётгани билан боғлиқ. Эътиборлиси, худди шундай анонимлашув ҳолатини охирги кунларда пахтасининг нархи 9500 сўмдан 6800 сўмга туширилаётган фермерларда ҳам, пахта терими учун ҳомийлик қи
Бугун ОАВ ишчилари куни баҳонасида айтиб кетишни ўринли деб топдим. Секинлаштирилган интернет бу цензура бўлгани каби, ўчаётган свет ҳам гибрид цензуранинг бир тури. Светсиз қолган индивид, у ишчими, раҳбарми, тадбиркорми ё журналистми фақат бир нарса ҳақида ўйлайди: қачон свет келади? Каттароқ, умуммиллий муаммолар четга чиқади, улкан режалар, рақамлашиш, технологик янгиланиш кутиб туради, ҳамма
Омбудсманга қилинган шикоятга кўра, фарғоналик фуқаро ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда қонунга зид равишда Қўқон шаҳрида жойлашган вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Фуқаро руҳий касалликлар шифохонасига кўрикдан ўтказиш учун жойлаштирилишида розилик хатига имзо қўймаган, шунга қарамасдан уни шифохонага жойлаштиришгани ва 3 кун давомид
Lolazor'нинг навбатдаги сонида Газетанинг журналисти Шуҳрат Латипов билан сўз ва бошқа эркинликларнинг қай томон ўзгараётгани ҳақида суҳбат қурилган. Ўтказиб юборманг.
Кейинги кунларда Бухоро шаҳри қоқ марказида бузиладиган бино ва иншоотлар ўрнида қурилиши айтилаётган Туризм маркази комплекси ҳақидаги хабарларга нисбатан Бухоро вилояти ҳокимлиги муносабат билдирипти. Ҳокимият баёнотининг асосий мазмуни "оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган тасдиқланмаган, асо
Уни-буни қўйинглар, Ўқув йилининг иккинчи ҳафтаси тугай деяпти. Мактабларда ўқувчиларга дарсликлар етказилгани йўқ. Мутлақ цензура сабабли бу ҳақда пропаганда воситалари Ўзбекистон-24 ва ЎзА тугул, мустақил дейиладиган хусусий интернет нашрлар ҳам жим. Жим-Жит.
Тикланган P.S. техник сабабларга кўра дейиляпти, тез орада тикланиши айтилмоқда. P.S.S. материал тикланган. https://kun.uz/04065306
ОАВ ва медиани телефон қўнғироғи,, маъмурий босим ё топшириқлар билан суннатлаш имкони бўлмаганда иқтисодий ричаглар ишга тушади. Айнан иқтисодий ричаглар цензуранинг энг самарали усули экани Путин Россияси мисолида 2000 йилларда НТВ ёпилишидан тортиб яқин-яқинларгача қолган қутган ОАВларни кунпаякун қилишда намоён бўлган. Путиннинг дўстлари, ошпазидан тортиб ялоқхўр олигархларигача ОАВ улар ҳақи
"Чегарасиз репортёрлар" ташкилоти 2023 йил учун тузилган рейтингида Ўзбекистон 137-ўринда қайд этилган. Анъанага кўра жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида эълон қилинадиган рейтингдаги умумий ўрнимиз ўтган йилга солиштирганда 4 поғонага ёмонлашган. Сиёсий (-3), иқтисодий (-9) ва ижтимоий (-9) индикаторларда қуйига шўнғиганмиз. Хулосаларда ҳокимият ОАВ ва ҳукумат билан боғланган қатор блогерларн
Нимани бор, нимани йўқ дейиш айни дамда ким қайси томонда турганига боғлиқ. Сўз эркинлиги бор. Цензура йўқ. Сўз эркинлиги йўқ. Цензура бор.
Йигирма биринчи асрда конституцион чекловлар, шаклланган сиёсий анъаналар ва мавжуд тизимни ўзгартириб ё айланиб ўтиб, учинчи муддатга борганлар: Александр Лукашенко Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов Имомали Раҳмон Гурбангули Бердимухамедов Башар Асад Владимир Путин Си Цзиньпин ... Оқибатлари сиёсий, иқтисодий, ижтимоий жиҳатдан ижобий давом этган ёки якунланган биронта намуна мавжуд эмас. Учинчи
Хитойда "Эски давр" билан шундай хайрлашишди. Диктатура ўз болаларини ейди. Бугун совуққон шогирди Си Цзиньпинга шумтираб боқаётган Ху Цзиньтао 25 йил аввал устози Ху Яобандан омма олдида воз кечгани эсига тушганмикан.
Муносабатлардан бирида "Лекин албатта алам қилади, эркинликлар камаяётганидан далолат — менимча", деб ёзилипти. Мен бундай деб ўйламайман, аниқроғи шунга умид қиламан. Чунки, масалан 2016 йил майида қоп-қора замон энг қуюқ тундлашган бир пайтда "Аэропорт" спектаклининг намойиши бўлган. Бу ўша режимга нисбатан очиқча манифест эди. Лекин премьерадан аввал мелисага 37- йил стилида чақув бўлганини эс