24K68Telegramda ochish
"Жиннихонага тиқиш" тажрибаси ҳам қайтдими? Омбудсманга қилинган шикоятга кўра, фарғоналик фуқаро ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда қонунга зид равишда Қўқон шаҳрида жойлашган вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Фуқаро руҳий касалликлар шифохонасига кўрикдан ўтказиш учун жойлаштирилишида розилик хатига имзо қўймаган, шунга қарамасдан уни шифохонага жойлаштиришгани ва 3 кун давомида кўрикдан ўтказишган ҳамда соғлом бўлганлиги сабабли жавоб бериб юборишган. "Какку уяси узра парвоз" фильмига навбатдаги сюжет бўлиши мумкин бўлган ҳолат бўйича шифохона врач-психиатори жазоланган. Фуқарони "жиннихонага тиқмоқчи" бўлганлар мотивацияси ва уларга қўлланилган жазолар ҳақида Омбудсман хабарида маълумот йўқ. Ёқмаганларни, олимлардан тортиб шоир ва ёзувчиларгача жиннихонага тиқиш амалиёти, нафақат аниқ шахсга нисбатан, жамоавий қўрқитиш услуби ўлароқ совет ва ўтган эпохада кенг қўлланилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin