Online doctor ( Онлайн доктор ) kanalidan
Телеграммдаги @the_bakiroo каналида бир неча кундан буён берилаётган, мажбурий меҳнат бўйича хотираларимни бўлишсам....
Бир пайтлар тиббиёт бирлашмасида ишлаб юрганимда бизни (одатда врачларни, айниқса бўлим мудирларини) ҳокимиятдаги турли йиғилишларга чақишарди. 90% ҳолатда ушбу йиғилиш тиббиётга алоқадор бўлмаган мавзуда бўларди: фермерлар кенгаши йиғилиши, қолоқ фермерлар бўйича йиғилиш, халқ депутатлари туман кенгаши йиғилиши (депутатларни йиғилишига ҳам айтишарди), фаоллар йиғилиши (хотя жаа фаол ҳам эмас эдим), уй-жой масаласи.... Хуллас туман Ҳокимлиги зали катта, тўлдириш учун ўтирардик...
Бориб-бориб сал "катта бола" бўлиб қолгач бундай йиғилишларга боришни бас қилдим. "Мени тиббиётга доир йиғилиши бўлса чақиринглар", дердим, бошлиғимизга.
Бир тажрибали, билимли, "қўли гул" врачимиз бор эди. Бўлим мудири эди ўшанда. "Ака, нима қиласиз шу йиғилишларда, борманг", десам "ишдан ҳайдаворса нима қиламан. Бола-чақани ким боқади", дерди. Лекин ўшандай кадрга ҳамма жойда эҳтиёж бор. Қаерга борса жойлашиб кетади. Фақат ўзини қадрига етмайди. Жудаа шунақа бўлмаслик ҳам керакда.
Кейин нима бўлди дейсизми? Барибир ўша кишини ишдан бўшатишди, йиғилишларга бориб, раҳбариятнинг чизган чизиғидан чиқмай юрган бўлса ҳам.
@OnlineDoctorUz