Улар ким? Улар ғояни абсурдга айлантиргувчилардир!
Жойларда "Ҳоким ёрдамчилари"ни танлаш ва тайинлаш жараёни бошлангани ҳақида ёзган эдик.
Ҳудудлардан келаётган хабарларга кўра, мазкур жараён кампаниявозлик, ўзбўларчилик ва мажбурлаш режимида ўтмоқда. Доимгидек бўлаётган мантиқсиз ишларга ҳокимлар бош-қош.
Абсурд шу даражага етганки, айрим ташкилотлардан раҳбар, унинг барча ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ёппасига "ҳоким ёрдамчиси" сифатида сургун қилинадиганлар рўйхатига қўшилган. Ҳеч ким эртага мазкур идора ва ташкилотларда ким ишлаши, иш қандай ташкил этилиши ҳақида ўйлаётгани йўқ. Тепадан топшириқ бор, бажариш керак, тамом.
Тошкентдан келган Катталарга рўйхатга киритилганлар ўз ихтиёрлари билан "ҳоким ёрдамчиси" лавозимига ўтмоқчи эканликлари айтилмоқда. Табиийки, рўйхатдаги номзодлар шошма-шошарлик ва кўр-кўрона тасдиқлаб юборилмоқда. Айрим уддабуронлар "келишув йўли" билан рўйхатдан тушиб қолиш ҳаракатларига тушишган.
"Ҳоким ёрдамчиси" рўйхатига тушганларни қўрқув қамраган. Йўқ деса ҳозирги ишидан ҳам ажралиши мумкин, ўзини касалга солса, чўғалроқ комиссия аъзосига рўпара келса, тийиқсиз ҳокимга айтиб қаматиб юборишлари ҳам ҳеч гап эмас,
Кўпни кўрганлар эса ўз даврида "сигирларни сунъий қочиришга иқтисодий сектордагилар бириктирилган" вақтларни эслаб, ўша дамлар ҳам ўтгани, буниси ҳам ўткинчи эканини айтиб, ўзини овутишмоқда
- https://t.me/the_bakiroo/3463@the_bakiroo