Кредитлар ва ставкалар
Келгуси йилларда иқтисодиётда кредит қўйилмалари қолдиғи ўсишининг номинал ЯИМ ҳажми ўсишига мутаносиблиги сақланиб қолади ҳамда кредит қўйилмалари қолдиғининг ЯИМга нисбати 45-50 фоиз атрофида шаклланади.
Тартибга солинадиган нархлар бир мартада эркинлаштирилган тақдирда пул бозорида 2-3 фоизлик реал фоиз ставкаларининг шаклланишини таъминлаш, тартибга солинадиган нархлар босқичмабочқич эркинлаштирилган ҳолатда эса пул бозоридаги реал фоиз
ставкаларини 4-5 фоизлик даражагача етказиш бўйича чоралар кўрилади.