Бу кўпроқ бозорга боғлиқ
Албатта макроиқтисолий кўрсаткичлар, хусусан аввалги сайлов циклида ҳам анонс қилинган ЯИМ ва жон бошига ЯИМ ориентирлари жуда муҳим.
Лекин кредитларнинг, айниқса бизнес учун кредитларнинг ставкаларини ёқимли кўрсаткичларга туширилиши бозорга унча тўғри бўлмаган сигналлар беради. Хусусан фоиз ставкаларни бозор эмас, бундан буён маъмурий чоралар ва қарорлар белгилаши мумкинлиги ҳақида.
Омонатлар қолдиғини 4 баробарга, кредитлаш ҳажмини 2,2 баробарга ошиши ҳақидаги прогнозларнинг ўзи, шунингдек фақат учта давлат банки қолиши ҳақидаги режалар ставкаларнинг шаклланишида бозорнинг ўрни юқорироқ бўлишини тақозо этади. Демакки, орадан етти йил ўтиб, бозорда 10-12%лик ставкаларниям, унданам паст 8-10%лик ставкаларниям ёки 15-16%лик ставкаларниям кўришимиз мумкин.
Айтайлик, ҳозир бозорда ўртача ставкалар 7 йил аввалгидан кўра қимматроқ. Нега? Чунки бошқа омилларни ҳисобга олмаган тақдиримизда ҳам, ставкаларнинг шаклланишида маъмурий аралашув ва давлатнинг босими бироз бўлсада пасайган. Бозорга қараб икки яримта ёки тўртта ва яна яримта қадам ташлаганмиз.
Шундай экан ҳаммаси бозорга боғлиқ бўлади. Илойим, шундай бўлсин.