19K61Telegramda ochish
Кредит нархи мақсадли кўрсаткич эмас Ўзбекистон-2030 стратегиясида банк соҳаси учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлардан бири ўлароқ "кредит фоизларини 10-12 фоизгача" тушириш кўрсатилган. Бу мақсадли кўрсаткич ижрочиси ўлароқ ким тайинланади, ҳукуматми ё Марказий банкми, билмайман. Лекин кимга юклансаям, ижрочи бу йўлда бозорга қарши бўлган маъмурий бюрократик воситаларни ишга солишига тўғри келади. Чунки кредит нархини, яъни кредит фоизларини нормал иқтисодиетга эга нормал давлатларда фақат бозор белгилайди. Муаллифлари хафа бўлишмасин-у, лекин бу 2030 йилда доллар курси фалон сўм, гўшт фустон сўм бўлиши таъминлансин, дейиш билан баробар. Агар муаллифлар кредитлар фоизини бозорга қарши юрмасдан пасайтириб боришни исташганида Стратегиянинг банк тизимига оид қисмида рақобатни қўллаб-қувватлаш, бозор сегментларида концентрацияни пасайтириш, имтиёзли кредитлашдан бутунлай воз кечиш, айрим тоифа қарздорлар фоиз мажбуриятларини субсидиялашни тўхтатиш орқали тенг имкониятлар яратиш, банкларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш, гаров ундиришни осонлаштириш каби вазифаларни қўйишган бўлишарди. Бундай вазифалар эса йўқ. Бўлишиям даргумон. Фоизларни маъмурий пасайтириш таргетлари аввал ҳам қўйилган. Натижалари фақат тескари оқибатлар билан якунланган. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. P.S. мана бундай KPIлар ҳам бор экан: "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хатти-ҳаракатлари устидан бериладиган шикоятлар сонини камида 2 баробар камайтиришга эришиш". Қандай ижро қилинишини ўзингиз тасаввур этинг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin