19K35Telegramda ochish
Фоизлар тарихий максимумларда: Ишонч йўқ, хатар кўп Яп-янги Стратегия бўйича кредит фоизларини 10-12 фоизгача тушириш режа қилинаётган вақтда омонатлар бўйича фоизлар 2015 йилдан кейинги максимумларда қолмоқда. 2023 йил июнь якуни билан чакана депозитларнинг ўртача ставкаси 21,1%га етган. Охирги марта бундан юқори ставкалар 2014 йилга оид бўлган (кейин маъмурий йўл билан ставкалар пасайтирилгани ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида кўп тўхталганмиз). Яна бир максимум валютадаги кредитлар нархи билан боғлиқ. Валютадаги кредитлар ставкалари очиқ маълумотлар мавжуд 2013 йилдан буён энг юқори даражада, 9%дан тепада сақланмоқда (асосий иқтисодиётлардаги қаттиқлаштириш ва ташқи қарзнинг қимматлашуви садоси бироз кечикиб таъсир ўтказмоқда ва ҳали анча давом этади). Ўзи умуман, жорий талаб ва таклиф, пул-кредит шароитлардан ташқари депозитлар нархини белгилайдиган муҳим омил бу ишонч, кредитлар нархида эса хатарлар хисобланади. Ўзбекистонда шу иккиси билан катта муаммолар бор. Ишонч йўқ, хатар эса катта. Фоизлар билан иш кўрувчи қарор қабул қилувчилар айнан шу масала - ишончни ошириш ва хатарларни камайтириш билан алоҳида шуғулланишлари лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin