25K26Telegramda ochish
Кредитларнинг ўртача ставкаси яна 23%га чиққан Сентябрь якунларига кўра, миллий валютадаги кредитларнинг ўртача ставкаси яна 23%га етган (+0,2%). Бу пандемия давридан бери (2020 йил июнь) такрорланаётган максимум ҳисобланади. Кредитларнинг ўртача ставкаларини ошиши асосан чакана ва узоқ муддатли кредитлар ҳисобига рўй берган. 1 октябрь ҳолатига чакана кредитларнинг ўртача ставкаси 24,2%ни (+0,2%) ташкил этган бўлса, корпоратив кредитларнинг нархи 21,6%гача (+0,3%) кўтарилган. Муддатлар қирқимида 2-5 йиллик кредитлар сезиларли қимматлаган. Бу илгари кредит қийматининг бир қисми сотувчилардан олинадиган фоизларнинг реал ставкада кўрсатила бошлагани билан боғлиқ бўлиши мумкин (эътибор қилсангиз, бозорда 5-16%лик чалғитувчи "арзон" автокредит ва ипотека таклифлари кескин камайди ёки йўқолди). Депозитлар ставкаларида пасайиш кузатилаётгандек. Сентябрь якуни билан омонатларнинг ўртача ставкаси 21,1%ни (-0,6%), корпоратив депозитлар ўртача нархи 16,8%ни (-0,3%) ташкил этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin