Кредит ставкаларида пасайиш давом этмоқда, узоқ муддатли депозитлар ставкалари эса янги тарихий максимумга етган
Марказий банк кредит ва депозитлар бўйича август якуни маълумотларини тақдим этди.
Кредитлар бўйича ставкаларнинг пасайиши тенденцияси давом этмоқда. Жами кредитлар бўйича ўртача ставка 1 сентябрь ҳолатига 22,2%ни ташкил этган (-0,2%). Хусусан, августда корпоратив кредитлар нархлари 21,9%(+0,4%)гача қимматлаган бўлса, чакана кредитларнинг 22,7%гача (-0,7%) сезиларли даражада арзонлашуви умумий картинанинг вазнини ҳосил қилган.
Банкларнинг узоқ муддатли депозитларга зарурияти тобора кенгаймоқда. Табиийки, 1 йилдан ортиқ муддатга жалб қилинаётган депозитлар нархи ошиб бормоқда. 1 сентябрь ҳолатига узоқ муддатли депозитларнинг ўртача ставкаси 20,3% (+0,3%)га етган. Бу очиқ маълумотлар тарихидаги янги максимум. Банклар кўпроқ урғуни яна чакана депозитларга қаратишмоқда. Чакана депозитлар нархи 21%га етган (+0,2%). Асосан қисқа муддатли характерга эга корпоратив депозитлар нархи эса бироз арзонлашган - 17,1% (-0,1%).
P.S. Маълум бўлишича, Банклар ҳудудий филиалларини ягона МФОга жамлаётгани муносабати билан Банк тизими кредит портфелининг ҳудудлар кесимидаги маълумотлар ўз характеристикасини йўқотиб бўлган. Балки кейинроқ жараёнлар якунига етгач, маълумотлар методологиясини ўзгартириш (банк ҳудудий филиалига эмас, қарздорлар манзилига боғлаш) мумкин бўлса керак.
- https://cbu.uz/oz/statistics/dks/691602/cbu.uz
- https://t.me/centralbankuzbekistan/7025@centralbankuzbekistan