15K19Telegramda ochish
Депозитлар нархи яна оша бошлаган Ўзбекистонда пул нархининг шаклланишида фискал каналнинг ўрни ҳаддан зиёд баланд. Дефицит, бюджет мундарижаси, давлат дастурлари жуда қисқа муддатда пул бозоридаги нархларда акс-садо беришни бошлайди. Октябрь якунларига кўра, депозитлар нархи динамикасида яна ўсиш тренди бошланган. Чакана депозитлар ўртача ставкаси 20,7%га (+0,1%), корпоратив депозитлар ставкаси 16,7%га етган (+0,4%). Кредитлар нархи эса ҳозирча ўзгаришсиз, 22,3% даражасида қолмоқда. Лекин йил охирига қараб кредитларга талабнинг кескин ошиши ва депозитлар нархидаги ўзгаришлар ставкаларга таъсир қилмай қолмаслиги мумкин эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin