Ташқи қарз жорий нархи ички қарз нархидан ошиб кетган, ўзбек сўмида ҳам
Ички бозорда сўмда давлат қимматли қоғозлари 17,5-18,0% атрофида жойлаштирилаётган бўлса, суверен облигацияларимизнинг даромадлилиги 18,16%гача етган (26 август ҳолатига).
10 йиллик доллардаги облигацияларимиз даромадлилиги 7,47%га етган.
Табиийки, давлатнинг ташқи қарз жамғариш тезлиги пасайган, унинг юки кўпроқ ички қарз манбаларига қаратила бошлаган.
Давлат қарзи билан боғлиқ бошқа муҳим жиҳатлар:
Қарз нархи ошиши ортидан Давлат қарзи суммада ҳам, ЯИМга нисобда ҳам қисқара бошлаган. Жами давлат қарзи 1 июль ҳолатига 26 млрд.долларни, унинг ЯИМга нисбати 35,1%ни ташкил этган.
Ташқи қарз 23,3 млрд.долларгача қисқарган (-0,3 млрд.доллар), ички қарз 2,8 млрд.долларгача (+0,1 млрд.доллар) ошган.
Энг катта қарздорлик қолдиғи бюджетни қўллаб-қувватлашга оид бўлиб қолмоқда (6,0 млрд.доллар). Кейинги ўринда энергетика соҳаси - 5,7 млрд.доллар.
Давлатлар қирқимида энг кўп қарзимиз - Хитойдан. 4,1 млрд.доллар.
Қарзни сўндириш билан боғлиқ харажатлар фақат ўсиб бормоқда. Ташқи қарзга хизмат кўрсатишга ўтган ярим йилда 1 122,1 млн.доллар сарфланган. Шундан бюджет ҳисобидан 596,6 млн.доллар.