Давлат қарзи ўсишда давом этмоқда
2021 йил давомида Давлат қарзи 3,9 млрд.долларга ўсган ва 26,3 млрд.долларга етган.
Доллар курси барқарорлиги сақланганлиги сабабли Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 39%дан 38%гача пасайган.
Охирги 5 йилда давлат қарзи 9,5 млрд.доллардан 26,3 млрд.долларгача, ёки 2,8 баробарга ошган.
Ҳисоботда, таснифига кўра давлат қарзи ҳисобланмайдиган, лекин давлат назорати остидаги банк ва корпорациялар томонидан 2019-21 йилларда 2 млрд.долларлик қарз жалб қилингани қайд этилган.
2021 йилда жалб қилинган ташқи қарзнинг 1,8 млрд.доллари бюджет харажатлари учун йўналтирилган. Ташқи қарз қолдиғида бюджет учун жалб қилинган қарздорликлар миқдори 5,9 млрд.долларга етган.
Бюджет харажатларини ёпиш учун ташқи қарз жалб қилиш ўта самарасиз, оқибатлар келтириб чиқарувчи, бюджет дисциплинасини издан чиқарувчи, оқланмаган харажатларни ошириб боришга туртки бўлувчи практика ҳисобланади.
Пировардида бундай практика бюджет дефицитини фақат рағбатлантиради ва солиқ юкини ошириб борилишидан ўзга мақбулликни қолдирмайди (шу ҳолатни мана 2021 йилда ўз танамизда ҳис этаяпмиз).
Ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари йилдан йилга ошиб бормоқда. 2021 йилда ташқи қарзга хизмат кўрсатишга 2,2 млрд.доллар йўналтирилган. Унинг бюджетга тушган юки 917,6 миллион долларни ташкил этган (2020 йилда хизмат кўрсатиш учвун харажатлар 1,8 млрд.доллар, бюджетга тушган юки, 315,9 млн.доллар эди)