13K28Telegramda ochish
Давлат қарзи бир муддатли танаффусдан сўнг яна ўсишни бошлаган 2021 йилнинг дастлабки чорагида камайишни қайд этган давлат қарзи яна ўсишни бошлаган ва 24,2 млрд.долларга етган. Ўтган 90 кунда давлат қарзи қарийб 1 млрд.долларга кўпайган. Таъкидлаш жоизки, ЯИМни қайта ҳисоблаш ҳисобига Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 38,5%гача пасайган. Давлат қарзининг ЯИМ ўсишидан секинроқ ўсаётгани таъкидланмоқда. Табиийки, давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари ҳам ошиб бормоқда. Биринчи марта ярим йилликнинг ўзида давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари 1 млрд.доллардан кўпроқ бўлган - аниқроғи 1,1 млрд.доллар. Бу тегишли даврдаги ЯИМнинг 1,88%и, экспортнинг эса 8,07%и дегани. Мазкур ҳисобот ташқи қарз таркибида хусусий деб аталадиган корпоратив қарзларни ўзи ичига олмаслигини назарда тутиш лозим. 2021 йилнинг ўтган даврида ташқи қарз жамғаришда асосий урғу давлат назорати остидаги корпорациялар воситачилигида рўй бермоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin