Давлат қарзи ҳажмда ҳам, улушда ҳам камайишни бошлаган
2021 йил биринчи чораги якунлари бўйича, янги даврда балки биринчи марта, давлат қарзининг бироз камайиши қайд этилган.
Давлат қарзи ҳажми 23,2 млрд.доллардан иборат бўлган, шундай 21 млрд.доллар ташқи, 2,2 млрд.доллар ички қарз. ЯИМга нисбатан 40,1 фоиз. Йил бошига нисбатан ҳажмда 134 млн.долларга, ЯИМга нисбатан улуш эса 0,3 фоизга қисқарган.
Давлат қарзи камайишининг асосий омиллари бўлиб, қарзлар олинганидан кўра кўпроқ сўндирилгани ва курс фарқлари хизмат қилган.
Айни вақтда, давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари ЯИМга нисбатан олганда 1,95 фоиздан 2,45 фоизгача ошган.
Ҳисобот ташқи қарз таркибида хусусий деб аталадиган корпоратив қарзларни ўзи ичига олмаслигини назарда тутиш лозим. 2021 йилда ташқи қарз жамғаришда асосий урғу давлат назорати остидаги корпорациялар воситачилигида рўй бермоқда.
https://t.me/minfinuzb/3627
- https://t.me/minfinuzb/3627@minfinuzb