23K295Telegramda ochish
Ташқи қарз шиддатли тарзда ўсишда давом этмоқда 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи (давлат қарзи) 23,3 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 40,4 фоизни ташкил этмоқда. Бу янги давр бошланган 2016 йилга нисбатан 2,5 баробар кўп демакдир. Жами давлат ташқи қарзининг 53 фоиздан ортиғи нефть ва газ (2,6 млрд.доллар), электр энергетикаси (2,9 млрд.доллар), транспорт (2,4 млрд.доллар), коммунал соҳа (2,3 млрд.доллар) ва қишлоқ хўжалигига (2,2 млрд.доллар) жалб қилинган. Эътиборлиси, Ўзбекистонда борган сари абгорлашиб бораётган соҳаларнинг етакчилари айнан саналганлар эканидан ҳечам таажубланмаслик керак. Бирон бир оддий фуқаро борки, бу соҳалардаги ўзгаришлардан (ислоҳот дейишга тил бормайди) рози бўлса, ваҳоланки олинаётган қарзларнинг энг катта қисми, кўриб турибсизки, шу соҳалар ҳиссасига тўғри келмоқда. Ташқи қарзга хизмат кўрсатиш миқдори ҳам йилдан-йилга ортмоқда. Хусусан, ўтган 2020 йилда давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари 1,8 млрд.доллардан ошган. Маълумот учун, 2021 йилда 5,5 млрд.долларгача давлат қарзини жалб қилишмоқчи. Ҳисобот хусусий деб аталадиган ташқи қарз ҳажмини инобатга олмаган. Гарчи хусусий деб номлансада, Ўзбекистон мисолида ушбу қарзлар ҳам давлат банклари ва компаниялари ҳиссасига тўғри келади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin