Пойтахт Тошкентда 1 октябрдан автобус ва метрода йўл ҳақини нақдсиз тўловда 1 700 сўмдан 2 500 сўмгача — 47 фоизга ошириш таклиф қилинган Лойиҳада ўтган даврда йўл ҳақи таннархининг қандай ўзгаргани, тарифларнинг ошиши бюджетдан ажратилаётган субсидияларни қанчага камайтириши ёки ўсишдан тўхтаттириши ҳақида маълумот ёки ҳисоб-китоблар келтирилмаган. Жамоат транспорти энергетикадан кейинги энг кўп
mf.uz
HavolalarФискал стратегия хомчўтларига қаралса, 2027 йилда Давлат бюджетидан бошқарув харажатлари биринчи марта қисқаришни бошлашини кўриш мумкин (2026 йилда 25,8 трлн.сўмгача ўсишдан кейин 2027 йилда 24,5 трлн.сўмгача камайиш кўзда тутилган). Очиқ маълумотлар мавжуд бўлган бирон бир йилда амалдорларнинг харажатлари қисқариб қолмаган, ҳар йили нафақат ўтган йилдагидан, бюджетда кўрсатилганидан ортиқча хар
Агар келтирилаётган хомчўтларни инобатга олсак ва ҳатто аҳолимиз ўсиши 1,5%гача секинлашган тақдирда ҳам 2027 йилда ЯИМ ҳажми 205 млрд.доллардан ошади (аҳоли 40,3 млн). ЯИМ 2028 йилда 228 млрд.доллардан (аҳоли 40,9 млн), 2029 йилда эса 257 млрд.доллардан (аҳоли 41,5 млн.) кўпроқни ташкил этади. Яъни 2030 йил учун қўйилаётган вазифа — 240 млрд.долларлик иқтисодиёт кўрсаткичидан 2029 йилдаёқ етиб б
Фискал стратегия прогнозларига кўра, 2026 йилда иқтисодий ўсиш 8,1%гача тезлашади (агар рўй берса, янги давр учун янги рекорд бўлади). ЯИМ ҳажми деярли 2,2 квадриллион.сўмга етади (долларнинг йиллик ўртача 12 128 сўмлик курси билан 180 млрд.доллар). Саноат (8,0%), қурилиш (12,4%) ва бозор хизматларининг (16,4%) юқори ўсиши кутилмоқда. Инфляция эса 6,5%гача секинлашади. Ишсизлик даражаси 4,5%гача
Бу 437,9 трлн.сўмлик жами ДХШ лойиҳаларининг қарийб 93%и дегани. ДХШ тамойилидаги энергетикадаги 86та лойиҳанинг ҳаммаси электр энергияси генерацияси билан боғлиқ. Энергетикадаги ДХШ лойиҳалари бўйича тўловлар (Ўзэнергосотиш орқали) 2025 йилда 11,4 трлн.сўмни ташкил этган, 2026 йилда 19,9 трлн.сўмга 2027 йилда эса 28,8 трлн.сўмга етади (тўлов мажбуриятлари ошиб бораверади). Энергетика соҳасида ДХ
Пенсия олувчилар сони келаси йилда 165 минг нафарга ошади ва қарийб 4,6 миллион кишига етади. Ўртача пенсия миқдори 1,7 млн.сўмдан 1,8 млн.сўмгача, 5,9%га кўпаяди. 2027–2029-йилларда ислоҳотлар амалга оширилмаган тақдирда пенсия тизимининг бюджетга боғлиқлиги юқори даражада сақланиб қолиши кутилмоқда. Мавжуд ҳолат таҳлили норасмий бандлик туфайли даромадлар базасининг чеклангани ва ижтимоий солиқ
Фискал стратегияга кўра, ўрта муддатда ёқилғи-энергетика соҳасида тариф ислоҳотини бозор механизмлари тамойили асосида давом эттириш орқали мазкур субсидиялар босқичма-босқич бекор қилинади. Лекин келтирилган рақамларга кўра, газ учун бюджетдан субсидиялар ажратиш 2029 йил учун ҳам инобатга олинган. Охирги янграган баёнотларга кўра, энергетика соҳасини субсидиялаш 2028 йилдан тўхтатилиши айтилган
2027-2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияга кўра, Банк тизимини ислоҳ қилиш даврида аҳолининг молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш ва ҳудудий қамровни таъминлаш мақсадида давлат иштироки устувор равишда Ўзмиллийбанк, Агробанк ва Микрокредитбанкда сақлаб қолинади. Ўтган йилги Фискал стратегияга кўра, давлат улуши сақлаб қолиниши белгиланган банклар қаторида Халқ банки ва Бизнесни р
Озарбайжоннинг энг йирик ABB банкининг Давр-банк 51 фоиз акцияларини сотиб олиш режалари нафақат Давр-банк акциядорлари, қолган хусусий банк эгалари учун ҳам жуда яхши янгилик. Уруш бошланган кейин пост-совет маконида, хусусан Ўзбекистонда ҳам хорижий инвесторларнинг банк секторига нисбатан қизиқиши кескин сусайганди (санкцион хатарлардан тортиб даромадлиликнинг камайиб бораётгани, финтех компани
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил бюджети ижроси бўйича маълумотлар мундарижасида ижтимоий нафақаларни алоҳида кўрсатишни лозим топмаган. Вазирлик нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловларини бошқа ижтимоий соҳа харажатларига қўшиб юбориб қўя қолган. Тушунмаган, кузатиб бормаган одам, нима бўпти дейиши мумкин. Лекин Ўзбекистонда давлатимиз ижтимоий давлат деб эълон қилинган 2023 йилда
Бугун “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Лекин шерикчилик шартларида илгари сурилган 16та лойиҳа бугуннинг ўзида ғолиб деб топилди. Ғолибларнинг еттитаси Қашқадарёдан! Айниқса, Чироқчининг Галабек маҳалласидагилар шижоатига қойил қолиш керак. Трансформатор ва симёғочлар ўрнатиш учун 40 млн.сўмлик лойиҳага маҳалла аҳли ўз ҳисобидан 20 млн.сўм қўшг
2022 йилда Россиянинг Украинага босқини “3 кунда Киевни эгаллаш” билан якун топмаслиги аниқ бўлгач, қатор макроиқтисодий прогнозлар қайта кўриб чиқилганди. Эронга босқин ҳам бир неча ҳафталик “кўламли ҳарбий операция” бўлиб қолмаслиги эҳтимоли ошиб бормоқда. Кун сайин агрессорларда хатодан чиқиш стратегияси йўқлиги аёнлашмоқда. Нефть нархи ва айниқса жанубий портларга боғланган логистикадаги янг
Имзоланган қонунда аввалроқ эълон қилинган лойиҳага нисбатан макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ўзгармаган. Хусусан, 1 976 трлн.сўмлигича қолган. Агар кеча 2026 йилда ЯИМ долларда 160 млрд.долларга етиши эълон қилингани ҳисобга олинса, бюджет ҳисобларида долларнинг ўртача йиллик курси 12 350 сўмдан нисоб олингани маълум бўлади. 2026 йилнинг тасдиқланган бюджетида харажатлар умумий ҳисобда яна о
Қонунчилик палатаси 2025 йил бюджети учун харажатларнинг 41 трлн.сўмга ошишини трансляция ўтказмасдан, бу ҳақда расмий хабар ҳам бермасдан, яъни ОАВ ва жамоатчиликдан яширинча тасдиқлаб берган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Парламент депутатлари олдида бюджет харажатларининг кескин ошиб кетганини қандай важлар билан оқлагани, аллақачон совуриб бўлинган харажатларни тасдиқлаб бериш учун қандай оқ
Қонунчилик палатаси бугунги ялпи йиғилиш ҳақида берган хабарида 2026 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ 4 686 долларни ташкил этиши кўрсатилган. Агар аҳоли сони инобатга олинса, 2026 йилда Ўзбекистон ЯИМ 180 млрд.долларга етади дегани. Жонли эфир пайтида бу рақам янграмаганди. Эҳтимолки, бу қанақадир техник хато. Биринчи ўқишда қабул қилинган бюджет параметрларига кўра, 2026 йилда ЯИМ ҳажми 1 976 трлн.сў
Расмийлар ўзлари эълон қилаётган рақамларни бир-бирига солиштирсак, Давлетовўз Бюджетномага таяниб бераётган ноқулай саволлар янада кўпайиб кетади. Расмий маълумотларга кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига 8 миллион расмий банд аҳоли қайд этилган. 2025 йил 1 июль ҳолатига 5,5 млн. ўзбандлик рўйхатга олинган. Расмий банд дейилган 8 млн.лик рақамга ўзбандлар кирадими ё йўқми? Кирса, 6 млн.нафар даромад
Мемга айланган машҳур иборани ишлатиб, "Назорат остида" дейишганига, ёзиб кетмаса бўлмайди. Бюджетнома билан 2026 йил учун прогноз тарзида ва 2027-2028 йиллар учун мўлжал индикаторлар ҳам тасдиқланган. Энергетика вазирлиги учун белгиланган идикаторларга кўра, суюлтирилган газ ва газ конденсати ишлаб чиқариш юқори суръатда камайишда давом этади. Нефть қазиб олиш эса деярли тўхтайди. Рақамларга иш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали тақсимланадигаган бюджет харажатлари 2026 йилда 6,8 трлн.сўмга етади (2025 йилда 5,0 трлн.сўм). Хусусан: онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар 250 млрд.сўмга етади (2025 йилда 166,4 млрд.сўм); аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш дастури харажатлари 170 млрд.сў
2026 йилда Тошкент шаҳри 12,6 трлн.сўмлик даромадлар билан энг катта маҳаллий бюджетга эга ҳудуд мақомини сақлаб қолади (2025 йилда 11,1 трлн.сўм). Акциз солиғи бўйича тушумлар ҳисобидан қайтариладиган маблағлар ҳисобга олинмаса, фақат 3 ҳудуд Тошкент шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятлари Республика бюджетидан трансфертлар олмайди. Энг катта ююджет трансфертини 2026 йилда Қорақалпоғистон олади (2
Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали тақсимланадиган бюджет маблағлари 2026 йилда 2025 йилга нисбатан 1,6 каррага ошади ва 35,6 трлн.сўмга етади. Бу агар, яна чўзилиб кетмаса, 6та вилоятнинг 2026 йилда тиббий суғурта тизимига ўтказилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. 2025 йилдаям 6 та ҳудуд тиббий суғуртага ўтиши керак эди, амалда қайси ҳудудлар янги тизимга ўтгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, ай