2026 йилда тибббий суғуртага тўлиқ ўтиладими?
Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали тақсимланадиган бюджет маблағлари 2026 йилда 2025 йилга нисбатан 1,6 каррага ошади ва 35,6 трлн.сўмга етади.
Бу агар, яна чўзилиб кетмаса, 6та вилоятнинг 2026 йилда тиббий суғурта тизимига ўтказилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. 2025 йилдаям 6 та ҳудуд тиббий суғуртага ўтиши керак эди, амалда қайси ҳудудлар янги тизимга ўтгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, айни дамда фақат Сирдарё ва Тошкент шаҳрида мазкур тажриба асосида ишламоқда. Қисқаси келаси йилда тошкентликларнинг рақамли бюрократия саргузаштларини вилоятликлар ҳам ўз таналарида ҳис қилиб кўришлари керак.
Жамғармага тушган маблағларнинг 35,5 трлн.сўми Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам доирасида тиббий хизматларни давлат ва
хусусий тиббиёт ташкилотларидан харид қилишга йўналтирилиши керак. Жамғарманинг ижро этувчи аппаратини сақлашга 106,0 млрд.сўм сарфланади (ўтган йили 90,9 млрд.сўм эди).
Соғлиқни сақлаш вазири ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижрочи директори 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғуртанинг республика бўйлаб тўлиқ жорий этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси 2027 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидан чиқиши ва мустақил жамғарма сифатида фаолият юритиши белгиланган.