
Ўзбекистон яна бир нуфузли глобал ассоциацияга қўшилди
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Халқаро Литий Ассоциациясига аъзо бўлди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати маълум қилди.
Халқаро Литий Ассоциацияси литий саноатида етакчи бўлган 70 дан ортиқ компанияларни бирлаштирган тузилма бўлиб, унинг аъзолари жаҳон бозорининг 85 фоизига яқин улушни таъминлайди.
Аъзолик ТМКга нима беради?
• Европа миқёсида нуфузга эга CMS юридик ташкилоти билан доимий ҳамкорлик;
• Ассоциациянинг аналитик материаллари орқали глобал бозор тенденцияларини кузатиб бориш имконияти;
• “Education Subcommittee” доирасида малакали мутахассислар тайёрлаш, халқаро тренинг ва дастурларда иштирок этиш.
Реклама
- https://t.me/uztmk_official/3538@uztmk_official