
Дунёда критик минералларга талаб кескин ортиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон ҳам ушбу стратегик бозордаги иштирокини кучайтирмоқда.
Мамлакатнинг Технологик металлар комбинати (ТМК) Minor Metals Trade Association — MMTA халқаро уюшмасига қўшилди. Бу ташкилот критик металлар савдоси ва юқори технологияли хомашё бозоридаги энг йирик профессионал платформалардан бири ҳисобланади.
Эътиборлиси, ТМК ҳозирча Марказий Осиёдан ушбу тузилмага кирган ягона тўлақонли иштирокчи бўлиб турибди.
MMTA
— критик металлар, ноёб минераллар ва юқори технологияли хомашё бозоридаги энг нуфузли профессионал платформалардан бири ҳисобланади. Ушбу тузилма халқаро савдо қоидалари, саноат стандартлари ва глобал ҳамкорлик механизмларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.Мазкур аъзолик мамлакат учун бир қатор янги имкониятларни очиши мумкин: — экспорт географиясини кенгайтириш, — стратегик инвесторларни жалб қилиш, — замонавий технологиялар трансфери, — юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш, — халқаро supply chain тизимларига интеграция. Шу билан бирга, бу қадам Ўзбекистоннинг глобал критик минераллар бозорида ишончли ва стратегик ҳамкор сифатидаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда. Реклама