18K5Telegramda ochish
TMK халқаро ҳамкорликлар сонини оширмоқда “Миллий саноат занжири” тадбирида Ўзбекистон технологик металлар комбинати (TMK) “Энг намунали кўргазма стенди” ва “Энг яхши стенд” номинациялари билан тақдирланди. Уч кун давом этган тадбирда TMK стенди энг кўп ташриф буюрилган майдонлардан бирига айланди. Комбинат мазкур кўргазмада 70 дан ортиқ истиқболли лойиҳаларини намойиш қилди. Тадбир доирасида инвесторлар ва хорижий ҳамкорлар билан 10 дан ортиқ ҳамкорлик меморандумлари имзолангани маълум қилинди. TMK фаолияти критик минераллар ва технологик металлар ишлаб чиқаришга қаратилган. Бу маҳсулотлар мобил қурилмалар, электромобиллар, дронлар ҳамда сунъий интеллект технологиялари учун муҳим хомашё ҳисобланади. Комбинат бугун Ўзбекистоннинг саноат ва технологик салоҳиятини халқаро майдонда намоён этаётган йирик корхоналардан бири сифатида кўрилмоқда. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin