19K28Telegramda ochish
Ўзбекистон Европа муҳим хомашё альянсига қўшилди Технологик металлар комбинати (TMK) ERMA (European Raw Materials Alliance)’га расман аъзо бўлди. Бу қадам Ўзбекистоннинг критик хомашёлар бўйича глобал бозордаги мавқеини мустаҳкамлайди. ERMA — Европанинг яшил энергетика, юқори технология ва саноат хавфсизлиги учун зарур бўлган литий, вольфрам, молибден ва нодир ер элементларини ишончли манбалардан таъминлашга қаратилган тузилма. Альянсга аъзолик TMK учун янги имкониятлар эшигини очади. Европа грантлари, инвестициялари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик имкониятлари кенгаяди. Бунда нафақат молиявий қўллаб-қувватлаш, балки халқаро сифат стандартлари ва технологик ҳамкорликка йўл очилади. TMK маҳсулотлари халқаро бозорда янада рақобатбардош бўлади. Лойиҳалар Европа талабларига мос равишда ривожлантирилади. Ўзбекистон учун бу нафақат иқтисодий имконият, балки стратегик аҳамиятга эга бўлган қадам. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin