21K93Telegramda ochish
Суғурта полиси орасига пул солиб қистирамизми? 2023 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрида тиббий суғурта тизими механизмлари ишга тушиши керак. Яъни, бу дегани тиббиётни молиялаштириш суғурта воситасида амалга оширилади. Идеалда бу қандай рўй беради? Шикоятингиз бўлса, тиббиёт муассасасига борасиз (фарқи йўқ, хусусий ёки давлат). Полисингизни кўрсатасиз, суғурталанган ҳолатлар орасида сизда аниқланган касаллик бўлса, даволаниш харажатларини суғурта қоплайди. Полис қиймати сизнинг ижтимоий мақомингизга кўра ё ўзингиз, ё давлат ёки иш берувчи тарафидан тўланади. Менинг қўрқувим шуки, вазирнинг мафкураси шу бўлса, сал тепароқдаям шу мафкура бўлса, медицина, у билан бирга таълимда ҳам, етмаганига халқнинг ўзи тўлайди қабилида, қолдиқ молиялаштиришдан воз кечилмайди. Табиийки, полиснинг орасига пул қистиришда, йўғ-э, миннатдорчилик белгисини кўрсатишда, давом этамиз, шекилли.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin