30K307Telegramda ochish
Касал бўлманг! Ўзбекистонда давлат тиббий хизматларининг пулли бўлиши мезонлари янада кўламлаштирилиб, ҳукумат қарори билан ҳужжатлаштирилди (ҳали lex.uz'да пайдо бўлгани йўқ). Эндиликда тиббиёт муассасасига мижоз (бемор ё касал эмас, мижоз!) режали тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз, ўз ихтиёри билан мурожаат қилганда, тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатилади. Ҳар бир мижознинг тиббий картасига унинг шахсини тасдиқловчи маълумотлари асосида пулли хизмат кўрсатилиши белгиланади. Мижозлар тиббиёт муассасасига тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида қабул қилинади. Эмпатиясиз бюрократлар тилидан одам тилига ўгирганда, энди давлат тиббиёт муассасаларига мурожаат қилганингизда, йўлланма (талон) бўлмаса, ҳатто бу тиббий хизмат кафолатланган пакетга кирса ҳам, пулли бўлади (амалда бу антиижтимоий қоидалар йил бошидан буён ишлаб келмоқда эди, энди ҳужжатлаштириб қўйишди). Маълумот учун, Ўзбекистонни "ижтимоий давлат" деб эълон қилган Конституцияга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли. Яъни Конституцияда ҳеч қандай муддат ё йўлланма деган қўшимча шартлар белгиланмаган. Кафолатланган ҳажм бўйича биронта қонун йўқ. 5 йил аввалги қарор бўйича ҳар бир тиббиёт муассасаси даражасида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини ишлаб чиқиши керак бўлган (уям Сирдарё мисолида). Хуллас, касал бўлманг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin