20K71Telegramda ochish
“Euronews” телеканали Ўзбекистондаги таълим соҳасидаги ўзгаришлар, хусусан, “Янги Ўзбекистон” университети ҳақида репортаж тайёрлади. Университет таълим, саноат ва бизнесни боғлашни мақсад қилган бўлиб, унда хорижий тажрибага эга 80 дан ортиқ профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Олийгоҳ дунёнинг етакчи таълим муассасалари ва компаниялари (Apple, Huawei каби) билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Шунингдек, давлат раҳбарининг ташаббуси билан университетда сунъий интеллект кластери ташкил этилмоқда. Кластер ўқитувчиларнинг AI бўйича билимини оширишга ва соҳага оид муаммоларга ечим топишга қаратилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin