



Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида сунъий интеллектга бағишланган форумда иштирок этди ва соҳага оид бир қатор муҳим лойиҳалар ҳамда йирик ташаббусларни маълум қилди.
Жумладан, “5 миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасига старт берилади. Ташаббус доирасида 2030 йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба ҳамда 150 минг ўқитувчи сунъий интеллект бўйича тайёрланади. Лойиҳа мактаб, касб-хунар ва олий таълим тизимларига интеграция қилинади.
Шунингдек:
➖ Янги Ўзбекистон университети ва Халифа университети (BAA) ҳамкорлигида икки дипломлик магистратура дастури йўлга қўйилади.
➖ Мактаблар ва университетлар ўртасида “Сунъий интеллект бўйича Президент танлови” ташкилаштирилади.
Бундан ташқари, “Nvidia” компанияси билан ҳамкорликда суперкомпьютер кластери ишга туширилади ва АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офис очилади.
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/6596@Press_Secretary_Uz