Ўзбекистонда сунъий интеллект кластерига асос солинмоқда
Мамлакатимизда сунъий интеллект (СИ) технологияларини ривожлантиришга қаратилган ишларнинг янги босқичи бошланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида “Янги Ўзбекистон” университетида “тармоқ – олийгоҳ – ҳамкор” тамойили асосида Сунъий интеллект кластери ташкил этилиши маълум қилинди.
Бу ташаббус таълим, илм-фан ва саноат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириб, СИ соҳасидаги тадқиқотлар ва инновацион ечимларни амалиётга татбиқ этишни жадаллаштиради. Университетда халқаро докторантура дастурлари йўлга қўйилган бўлиб, янги кластер ушбу салоҳиятни янада кенгайтириши кутилмоқда.
Сунъий интеллект кластери мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт ва замонавий технологиялар ривожига хизмат қилиб, ёшлар учун илмий ва амалий имкониятларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлади.