24K31Telegramda ochish
Сунъий интеллект Ўзбекистонда иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқади AI технологияларини иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларга кенг жорий этиш йўлида муҳим қадам сифатида Тошкентда SQB ташаббуси билан «Сунъий интеллект ва рақамли трансформация: Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг янги босқичи» мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Ушбу тадбир AI’ni иқтисодиётнинг реал секторига кенг жорий этиш, рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида ташкил этилди. Конференцияда сунъий интеллект соҳасида мамлакатимизнинг асосий драйверлари бўлган илм-фан, давлат ва IT-индустрия вакиллари жам бўлдилар. Иштирокчилар фундаментал ва амалий илм-фанни ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт ва IT-инфратузилмани кенгайтириш, шунингдек, стартаплар ва экспортга йўналтирилган рақамли бизнесни қўллаб-қувватлаш каби стратегик йўналишларда ўз қарашлари ва ечимларини илгари сурдилар:
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, академик Ш. Аюпов мамлакатда фундаментал ва амалий илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ёритиб берди. Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари О. Пекос рақамли иқтисодиёт ва AI инфратузилмасини шакллантириш масалаларига тўхталиб ўтди. Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази директори А. Абдуллаев AI бўйича кадрлар тайёрлаш ва таълим тизимини трансформация қилиш масалаларини муҳокама қилди. «IT Park Uzbekistan» бош директори ўринбосари М. Муксинова IT-экотизим, стартаплар ва экспортга йўналтирилган рақамли бизнесни ривожлантириш имкониятлари ҳақида маълумот берди.
Конференция доирасида SQB томонидан ишга туширилган «AI Маслаҳатчиси» платформаси тақдим этилди. Бу инновацион платформа фуқароларнинг бизнес ғояларини таҳлил қилиш ва молиялаштириш имкониятларини шакллантириш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлайди. Бир сўз билан айтганда, бугун АI Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилаётган, янги иш ўринлари яратаётган ва аҳоли даромадларини оширишда муҳим омилга айланмоқда. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin