Яқин Шарқдаги мураккаб вазият Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказади?
Uzreport TV Вашингтонда ХВЖнинг баҳорги учрашувлари сессияларида қатнашаётган Марказий банк раиси Тимур Ишметовдан интервью олган.
Марказий банк раиси Яқин Шарқда давом этаётган можаронинг Ўзбекистонга билвосита таъсирини эътироф этиб, унинг иқтисодий ўсиш, пул-кредит шароитлари ва молиявий барқарорликда намоён бўладиган оқибатлари можаронинг қанча муддат давом этиши билан боғлиқ бўлишига эътибор қаратган.
Мухбирнинг "Фоиз ставкалар оширилмайдими" деган саволига регулятор раҳбари "ставка оширишга анча вақтли, монетар сиёсатнинг қатъийлик даражаси етарли, инфляция билан бирга иқтисодий ўсиш ўртасидаги балансни сақлаб туриш ҳақида ўйлаш керак" деб ҳисоблашини билдирган.
Шунингдек, Марказий банк раиси валюта айирбошлаш курси эркинлигини сақлаб туриш муҳимлиги, бу салбий шокларни юмшатишга ёрдам беришини таъкидлаган.
- https://www.youtube.com/watch?v=HUcy2cJhFjcyoutube.com