16K14Telegramda ochish
"Қатъий пул-кредит шароитларини давом эттириш лозим" Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида, ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қилган. Иқтисодий фаолликнинг жадаллашуви, юқори ялпи талаб ва ташқи иқтисодий муҳитдаги ноаниқликлар фонида инфляцияни 5 фоизлик таргет даражасига барқарор пасайтириш мақсадида қатъий пул-кредит шароитларини давом эттириш лозим деб топилган. Расмий релизда яна шунингдек, қуйидагилар қайд этилган: "Ташқи иқтисодий шароитда геосиёсий зиддиятларнинг кучайиши фонида жаҳон бозорида нефть ва озиқ-овқат нархларининг ошиши бўйича хатарлар кучаймоқда. Бу, шунингдек, логистика ва ташиш харажатларининг ортиши билан бирга келгусида импорт нархлари орқали ички инфляцияга қўшимча босим яратиши мумкин. Шу билан бирга, асосий савдо ҳамкор давлатлар валюталарининг мустаҳкамланаётгани, олтин нархининг юқори даражада сақланиб қолаётгани, экспорт тушумлари ва пул ўтказмаларининг барқарор ўсиши ички валюта бозоридаги таклифни қўллаб-қувватламоқда. Иқтисодиётда реал ҳисобда ижобий фоиз ставкалар аҳолининг жамғаришга бўлган мойиллигини қўллаб-қувватлашга ҳамда кредитлаш суръатларининг мўтадиллашувига хизмат қилмоқда. Марказий банк инфляция динамикаси, инфляцион кутилмалар, ялпи талаб ва ташқи хатарларни диққат билан кузатиб боради. Умумий инфляцияга оширувчи омиллар кучайиши ва инфляцион кутилмаларнинг ўсиши натижасида инфляция таргет даражасига эришишнинг кечикиш хатари юзага келган тақдирда пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъийлиги таъминланади".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin