ЯИМ жуда тез ўсмоқда, лекин Саноат ишлаб чиқаришда энергетиканинг улуши қисқаришда давом этмоқда
2026 йилнинг 1- чорагида 8,7%лик рекорд ўсишни қайд этган ЯИМ статистикасига кўра, унинг негизи бўлган саноатнинг ўсиши 8%ни ташкил этган (ўтган йили шу даврда 6,5%).
Айни пайтда саноат ишлаб чиқариш умумий ҳажмида электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш улуши ўтган йилги 8,0%дан 7,4%гача пасайган.
Шу билан бирга, металлургия саноати корхоналарида (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 97,8 %) ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайиши кузатилган. Эҳтимолки, бу хусусан, НКМКда олтин ишлаб чиқариш физик ҳажми қисқара бошлагани билан ҳам боғлиқ.
ЯИМ юқори ўсишидан қурилиш соҳасида 15,0%лик ўсиш ҳам ўз ҳиссасини қўшган (ўтган йили шу даврда +10,8%). Лекин қурилишда норасмий секторнинг улуши юқорилигича қолмоқда (27,0%).
Рекорд иқтисодий ўсишга яна чакана савдо (+25,4%), бозор хизматлари (+16,1%), хусусан, молиявий хизматларнинг (+22,4%) юқори ўсиши ўз ҳиссасини қўшган.