Иқтисодий ўсиш апрелда янада "тезлашган"
Расмий статистикага кўра, январь-апрель ойларида саноат ишлаб чиқариш физик 5,0%га, чакана савдо товар айланмаси 6,4%га, қурилиш ишлари 4,6%га, бозор хизматлари 11,6%га ўсгани қайд этилган. Дастлабки уч ойдаги кўрсатгичларга нисбатан солиштирганда, саноатдаги ўсиш 0,9% бандига, чакана савдода 1,2% бандига, бозор хизматлари бўйича 0,7% бандига тезлашган.
Иқтисодиётнинг бошқа секторлари бўйича статистика чораклик тарзда эълон қилинади.
Аввалроқ иқтисодиёт чуқур қисқаришдан кейин март ойида бирдан мўъжизавий тарзда тезлашиб кетгани ҳақида маълум қилган эдик.