Туғилишнинг қисқариши давом этмоқда
2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 1,8%га кўпайиб (+648,9 минг), 38 382,7 минг нафарни ташкил этган (ўтган йил шу даврда аҳоли 2,0%га ёки 734,5 мингга ўсганди).
Аҳоли кўпайишининг секинлашуви туғилишнинг давомли қисқараётгани ва ўлим сонининг сезиларли ортгани билан боғлиқ.
2026 йилнинг биринчи чорагида 191,1 минг тирик туғилиш қайд этилган (ўтган йилнинг шу даврида 198,1 минг). Туғилишнинг қисқариши учинчи йилдирки узлуксиз давом этмоқда. Қизиғи, қишлоқ жойларда туғилиш шаҳардагидан ҳам тезроқ секинлашмоқда.
Ўлим сони эса сезиларли кўпайган ва 43,5 мингга (+2,1 минг) етган, бунда шаҳарларда ўлим сонининг ўсиши қишлоқлардаги ўлимларга нисбатан тезлашган.
Никоҳларнинг қисқариши тўхтамаган ва 42,3 минггача камайган (-1,5 минг). Ажралишлар сони эса бир муддат маъмурий камайтирилишдан кейин яна оша бошлаган ва 12,7 мингга етган (+1,2 минг).
Ички миграция асосан Тошкент шаҳри билан боғлиқ бўлиб турипти. Энг кўп кўчиб келиш ҳам (+27 698), энг кўп кўчиб кетиш (-20 378) ҳам пойтахт билан боғлиқ. Ўзбекистондан четга кўчганларнинг энг кўпи Қорақалпоғистондан кетган (-727). Четдан Ўзбекистонга кўчиб келаётганларнинг асосий қисми Тошкентга жойлашмоқда (+454).