Пандемиядан кейин илк марта 900 мингдан кам бола туғилган
Ўзбекистон аҳолиси сони ўтган йили 1,8%га кўпайиб, 2026 йил 1 январь ҳолатига 38,2 млн.дан ошган.
Аҳолининг энг юқори суръатда ўсиши Сурхондарёда (+2,2%), энг секин ўсиши Қорақалпоғистонда (+1,2%) кузатилган.
Пандемиядан бери илк марта 900 мингдан кам туғилиш қайд этилган. 2025 йилда 879,6 минг ёки 2024 йилга нисбатан 46,8 минг кам туғилиш рўйхатга олинган. Туғилишнинг қисқариши 9- чорак кетма-кет давом этмоқда ва афсуски, тезлашмоқда.
Ўлимлар сони ортмоқда ва 177,1 мингга етган, ўлим сони пандемия йилининг рекордини (175,6 минг) ортда қолдирган.
Никоҳлар сони тўртинчи йил кетма-кет камайиб, 267,1 минггача тушган (-4,7 минг). Бундан паст кўрсаткич очиқ маълумотлар мавжуд 2010 йилдан бери кузатилмаган.
Ажралишлар сони маъмурчилик узайтирилгани ва мураккаблаштирилганига қарамай, 46,9 минггача ошган (+1,8 минг).
Ички миграциянинг асосий чиқиш ва кириш йўналиши Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўлиб қолмоқда. Ички миграция бўйича мусбат динамика шу икки ҳудуд ва яна Хоразмда сақланган. Энг катта манфий динамика Қашқадарё ва Қорақалпоғистондан.
Хорижга кўчиб кетиш ҳам, хориждан кўчиб келиш ҳам камайишда давом этмоқда. Хорижга энг кўп суриш Қорақалпоғистондан кузатилмоқда. Хориждан кўчиб келаётганларнинг мутлақ кўпчилиги Тошкент шаҳрида қўним топишмоқда.
Хориждан қайтганларнинг биронтаси макон ўлароқ - Андижон ва Сурхондарёни танламаган.