25K122Telegramda ochish
1 сентябрга 38 млн.га етамиз! Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 859,7 минг кишига етган. Суръат давом этса, сентябрнинг биринчи ҳафталарига ва балки ёш ватандошларимиз фаол бўлишса, 1 сентябрь куни 38 миллионга етамиз. Аҳолининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри ва Сурхондарёда сақланмоқда (йиллик 2,3%). Ярим йилда 405,5 минг туғилиш, 84,1 минг ўлим қайд этилган. Туғилишнинг секинлашиши 6- чорак кетма-кет давом этмоқда. 6 ойда 95,3 минг никоҳ қайд этилган. Никоҳларнинг қисқариши 5-йил узлуксиз давом этмоқда (бундан пастроқ кўрсаткич 2016 йилда кузатилган). Ажралишлар сони 23,3 мингни ташкил этган (балки жараён маъмурчилиги ҳисобига бироз ўсган). Ўзбекистон ичида энг кўп кўчиб кетиш (35 384) ва кўчиб келиш (45 903) пойтахт Тошкент шаҳри билан боғлиқ. Четга энг кўп миграция Қорақалпоғистонда (1 978). Андижон ва Сурхондарёга четдан 6 ой ичида биронта одам кўчиб келмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin