“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан “Ички ва ташқи миграциянинг демографик жараёнлар ва оила институтига узоқ муддатли таъсирини баҳолаш” илмий лойиҳаси доирасида туғилиш кўрсаткичларининг узоқ муддатли прогнози амалга оширилган. Эълон қилинган прогноз натижаларига кўра, Ўзбекистонда туғилишлар сони келгуси йилларда ўсишда давом этади. 2030 йилда — 892,7 минг нафар; 2040 й
Demografiya
Mavzular2026 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 38,5 млн.кишига етган (рўйхатга олиш натижаларисиз, рўйхатга олиш натижалари 2027 йил 1 июлгача қўшилади). Аҳоли сонининг йиллик ўсиш суръати 1,7%гача секинлашган (ўтган йилнинг шу даврида 2,0% бўлган). Энг юқори 2,1%лик ўсиш Сурхондарёда (туғилиш) ва Тошкентда (кўчиб келиш ҳисобига) шаклланган. Туғилиш коэффициента 19,6 промиллегача пасайган (ўтган
Демак, дастлабки якунларга кўра, 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 39 047 321 нафарга етганмиз, яъни нисобимиз шу пайтгача юритилган ҳисобдагидан кўпроқ чиққан (охирги марта аҳоли рўйхатга олингандан кейин 37 йиллик муддат ичида янги давлатчилик, чегаралар ўзгариши, мисли кўрилмаган кўчишлар, қўшни давлатлардаги уруш ва можаролар омиллари таъсири эвазига янаям кўпроқ чиқсак керак, деб ўйлагандим).
Ҳа, фертилликнинг пасайиши қишлоқларга ҳам етиб борган. Лекин шаҳарларчаликмас. 2025 йилда қишлоқларимизда фертиллик даражаси 0,03га пасайган (3,47дан 3,44 гача). 6та ҳудуд қишлоқларида (Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм) фертилликнинг ўсиши давом этган. Ўзи умуман, 5та ҳудудимизнинг қишлоқ жойларида фертилликнинг ўсиши 2017 йилдан бери узлуксиз давом этмоқда. Бу борада Фа
2025 йилда Ўзбекистонда фертиллик даражаси (бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони) 3,35дан 3,23гача пасайган. Бу иккинчи йил кетма-кет пасайишни кузатилиши. Бир аёлга тўғри келадиган туғилиш 2017 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда мисли кўрилмаган даражада тез ўсган эди (2,42дан 3,45гача). 2025 йилда ҳудудлар орасида фертилликнинг энг чуқур пасайиши Тошкент шаҳрида қайд этилган (3,14дан 2,88га
Давлат раҳбари: яқин 15 йил ичида мамлакатимиз аҳолиси 38 миллиондан 50 миллион нафарга, урбанизация даражаси эса 51 фоиздан 65 фоизга етиши кутилмоқда. Демак, 2041 йилга бориб, 32,5 миллион ўзбекистонлик шаҳарларда яшайди. Ҳозирда мамлакатимиз шаҳарларида 19,5 миллион шаҳарларида яшайди. Бу дегани яқин йиллардаги нуфус ўсиши фақат шаҳарларда рўй беради, қишлоқ жойларда эса аҳоли 18,8 миллиондан
Қисқа жавоб йўқ, ҳеч қайси ҳудудда эркаклар камайиб кетгани ва кетаётгани йўқ. Умумий рақамлар баъзида шундай нотўғри хулосаларга олиб келади. Тўғри Тошкент шаҳрида эркаклар ва аёллар нисбати бошқа ҳудудларга нисбатан анча паст. Доимий аҳолида ҳар 100 та аёлга 96,6 та эркак тўғри келади. Бир қарашда аёллар кўпроқ эканлигини кўрсатади лекин бундай фарқнинг вужудга келиши асосан катта ёшдаги аҳоли
2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 1,8%га кўпайиб (+648,9 минг), 38 382,7 минг нафарни ташкил этган (ўтган йил шу даврда аҳоли 2,0%га ёки 734,5 мингга ўсганди). Аҳоли кўпайишининг секинлашуви туғилишнинг давомли қисқараётгани ва ўлим сонининг сезиларли ортгани билан боғлиқ. 2026 йилнинг биринчи чорагида 191,1 минг тирик туғилиш қайд этилган (ўтган йилнинг шу даврида 198,1 минг). Туғи
Ўзбекистон аҳолиси сони ўтган йили 1,8%га кўпайиб, 2026 йил 1 январь ҳолатига 38,2 млн.дан ошган. Аҳолининг энг юқори суръатда ўсиши Сурхондарёда (+2,2%), энг секин ўсиши Қорақалпоғистонда (+1,2%) кузатилган. Пандемиядан бери илк марта 900 мингдан кам туғилиш қайд этилган. 2025 йилда 879,6 минг ёки 2024 йилга нисбатан 46,8 минг кам туғилиш рўйхатга олинган. Туғилишнинг қисқариши 9- чорак кетма-ке
Аҳолиси 38 млн.дан ошган Ўзбекистонда ўтган 9 ойда 664,6 минг туғилиш қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,3 мингга кам, 2023 йил шу даври максимумларига нисбатан эса 52,3 минг кам бола туғилган. Статқўм фертиллик даражасини ҳам эълон қилиб борса бўларди (муқобил ҳисоботларга кўра, фертиллик даражаси 3,45дан 3,20гача тушган). 2025 йилнинг учинчи чорагида 259,1 минг туғилиш қайд э
Энг улуғ, энг азиз байрамимизга ўзбекистонликларнинг ўзи энг катта совғани туҳфа этишмоқда. Прогноз қилганимиздек, байрам арафасида 38 млн.га етдик. Навбатдаги миллионга кўпайишимизга, 38 миллионга етиш учун 493 кун кифоя қилди (2024 йил 22 апрелдан 2025 йил 28 августгача). Аввалги сафар, 37 миллионга етишимиз учун 501 кун кетганди (2022 йил 8 декабрдан 2024 йил 22 апрелгача). Агар суръатни сақл
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 859,7 минг кишига етган. Суръат давом этса, сентябрнинг биринчи ҳафталарига ва балки ёш ватандошларимиз фаол бўлишса, 1 сентябрь куни 38 миллионга етамиз. Аҳолининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри ва Сурхондарёда сақланмоқда (йиллик 2,3%). Ярим йилда 405,5 минг туғилиш, 84,1 минг ўлим қайд этилган. Туғилишнинг секинлашиши 6- чорак кетма-кет давом этмоқда.
Миркомил Холбоев БМТ прогнозларига таяниб, Ўзбекистонда туғилиш даражаси ҳозирги 3,49дан кейинги 30 йилда 2,46 гача пасайишини, фақат 2079 йилдан кейингина 2,1 дан (яъни аҳолининг ўрнини босиш даражасидан) пастга тушиши ҳақида ёзмоқда. Шунингдек, туғилиш даражаси Туркманистонда 2053 йилда, Қирғизистонда 2061 йилда, Тожикистонда 2068 йилда ҳамда Қозоғистонда 2075 йилда тикланиш даражасидан пастга
2025 йилнинг дастлабки уч ойида 198,1 минг нафар бола туғилган. Бу 2022 йилдан буён энг кам кўрсаткич. Статқўм аҳоли демограцияси ҳисоботидан қатор маълумотларни олиб ташлаган. Ўзи бусиз ҳам қайчиланган статистиканинг юзакилиги ортган. Хусусан туғилишнинг ойлар, ҳудудлар, ота-онаси ёши, туғилишнинг чақалоқлар сони таркиби каби маълумотлар энди йўқ. Қолган бўлимларда ҳам шу каби иш тутилган. 2024
Ўзбекистон аҳолиси 2025 йил бошидан буён 154,6 минг кишига кўпайган. Аҳоли ўсишининг секинлашуви кетма-кет бешинчи чорак қайд этилмоқда. Солиштириш учун, мамлакатимиз аҳолиси 2024 йилнинг биринчи чорагида 163,5 мингга, 2023 йилнинг биринчи чорагида эса 172,8 минг кишига кўпайган. Нуфусимиз ўсиши секинлашуви 90- йиллар ва нолинчи йиллар бошидаги демографик чуқурликлар, фаоллашган урбанизация, шуни
2025 йил январь-февраль ойларида 135 914 тирик туғилиш қайд этилган. Ўтган йилнинг шу даврида 137 459 тирик туғилиш рўйхатга олинган. 2023 йил январь-февраль ойларида 141 090 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
2024 йилда Ўзбекистонда жами 926 422 нафар бола туғилган. 2018 йилдан бери биринчи марта туғилишнинг йиллик ўсиши тўхтаган. 2024 йилдаги туғилганлар сони нафақат 2023 йил, 2022 йил кўрсаткичидан ҳам паст бўлган. Туғилишнинг камайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олган. Гарчи шиддат билан қисқараётганига қарамай, энг юқори туғилиш даражаси Сурхондарёда, энг кам туғилиш Қорақалпоғистонда.
Сентябрдаги кескин ўсишга қарамай, 9 ой якунлари билан Ўзбекистонда туғилиш 3,2%га қисқарган ва 693 897 нафарни ташкил этган (ўтган йили шу даврда 716 885). Шаҳарларда туғилиш юқорироқ суръатда қисқармоқда. Энг юқори туғилиш кўрсаткичи Сурхондарёда, лекин туғилиш коэффициенти 30,8 промилледан 29,0 промиллега тушган. Туғилиш кўрсаткичи энг паст Қорақалпоғистонда, туғилиш коэфффициенти 21,8 промил
2024 йилнинг биринчи чорагида бошланган туғилишнинг қисқариши иккинчи чоракда ҳам давом этган ва бу биринчи ярим йиллик демографик кўрсаткичларида яққол акс этган. Ўзбекистонда ўтган ярим йилда туғилиш камайган, ўлим кўпайган, кўчиб келувчилар ҳам, кўчиб кетувчилар ҳам қисқара бошлаган. Ўзбекистон аҳолиси, 1 июль ҳолатига 37 134,2 минг кишига етган (нуфус ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 2,
Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сонининг қисқариши давом этмоқда. Май ойи маълумотлари ва аввалги даврларда эълон қилинган ҳисоботларга таянилса (2021, 2022, 2023, 2024 йил 1- чорак, 2024 йил апрель) ўтган ойда 16,9 минг никоҳ рўйхатга олинган. Бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,4 мингга кам. Ўтган 5 ой давомида қайд этилган никоҳлар сони ўтган йилнинг 5 ойига нисбатан 0,3 мингга кам