2041 йилда 50 миллионга етамиз
Давлат раҳбари: яқин 15 йил ичида мамлакатимиз аҳолиси 38 миллиондан 50 миллион нафарга, урбанизация даражаси эса 51 фоиздан 65 фоизга етиши кутилмоқда.
Демак, 2041 йилга бориб, 32,5 миллион ўзбекистонлик шаҳарларда яшайди. Ҳозирда мамлакатимиз шаҳарларида 19,5 миллион шаҳарларида яшайди. Бу дегани яқин йиллардаги нуфус ўсиши фақат шаҳарларда рўй беради, қишлоқ жойларда эса аҳоли 18,8 миллиондан 17,5 миллионгача қисқаради.
Давлат раҳбари ўз нутқида урбанизация даражасининг ўсиши шаҳарлардаги ўзини ўзи бошқаришнинг анъанавий тузилмалари ролини янада ошираётганини таъкидлаган. Урбанизация бу бошқарувнинг демократлашувини ҳам талаб қилади.
- https://president.uz/uz/lists/view/9224president.uz