Янги ҳисоб: 39 047 321 нафардан
Демак, дастлабки якунларга кўра, 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 39 047 321 нафарга етганмиз, яъни нисобимиз шу пайтгача юритилган ҳисобдагидан кўпроқ чиққан (охирги марта аҳоли рўйхатга олингандан кейин 37 йиллик муддат ичида янги давлатчилик, чегаралар ўзгариши, мисли кўрилмаган кўчишлар, қўшни давлатлардаги уруш ва можаролар омиллари таъсири эвазига янаям кўпроқ чиқсак керак, деб ўйлагандим). Эҳтимолки, келаси йил апрель-май ойларига келиб, 40 миллиондан ошамиз.
Давлатимизнинг этник яктанлиги кенгайган, ўзбеклар улуши 89,4%, ўзбек тилини ўз она тили деб билгувчилар улуши 91,3%га етган (ўзбек тилини билувчилар улуши янаям кўпроқ бўлиши керак). Бошқача айтганда, энди ўзбек тили мамлакатимизда миллатлараро мулоқот тилига ҳам айланган. Қорақалпоқ ватандошларимиз нуфуси 1989 йилга қараганда сонда ҳам, улушда ҳам юқори даражада ошган.
2 090 953 нафар ватандошимиз рўйхатга олиш даврида турли сабабларга кўра хорижда бўлган. Айни дамда Ўзбекистон ҳудудида 1 йилдан ортиқ муддат истиқомат қилаётган 56 860 нафар хорижий фуқаро рўйхатга олинган.
Пойтахт Тошкентда 3 224 838 нафар фуқаро қайд этилган.
- https://t.me/census_2026/1268@census_2026