23K49Telegramda ochish
40 млндан ўтамизми? Рўйхатга олиш нега муҳим 31 январь соат 19:00 ҳолатига кўра, census.stat.uz портали орқали қарийб 30 миллион фуқаронинг онлайн рўйхатдан ўтгани қайд этилди. Бу аҳолимизнинг жараёнда фаол иштирок этганини кўрсатади. Ва шуни унутмаслик керак Ўзбекистон катта давлат. Унинг энг катта бойлиги эса аҳолиси. Рўйхат якунида Ўзбекистон аҳолиси 40 млндан ҳам кўпроқ чиқса (эҳтимоли кам лекин бўлиши мумкин бўлган ҳолат) дўстларимиз учун қувонарли душманларимиз учун эса қайғули бўлар эди. Муҳими, бундай миқёсдаги аҳолини рўйхатга олиш Мустақил Ўзбекистонда амалда илк бор тизимли равишда йўлга қўйилди. Бу жараён нафақат ташкилий синов, балки институционал тажриба ҳам бўлди. Аҳолини ҳар 10 йилда, қишлоқ хўжалигини эса ҳар 5 йилда рўйхатдан ўтказиш амалиёти халқаро стандарт ҳисобланади. Келажакдаги рўйхатга олиш учун ҳам катта база йиғилди ва кейинги босқичларда баъзи хатоларни камайтирадиган муҳим тажриба ҳосил қилинди деб умид қиламан. Ташкилотчилар тарғибот ишларини тўғри йўлга қўйди. Жараён давомида юзага келиши мумкин бўлган саволлар ва ҳатто инқирозли вазиятларда ҳам онлайн брифинглар орқали тезкор ва расмий ахборот бериб борди. Бу коммуникация бўшлиғини камайтирди ва нотўғри талқинлар пайдо бўлишининг олдини олди. Очиқлик ва тезкорлик бундай жараёнларда ишончни мустаҳкамловчи асосий омил ҳисобланади. Хулоса шуки, статистика ўз вақтида, тўғри ва очиқ тақдим этилса, ундан фақат бир идора эмас, бутун жамият ютади. Давлат бошқаруви учун ҳам, бизнес режалари учун ҳам, ҳудудларни ривожлантириш учун ҳам, оддий фуқаронинг ҳаёт сифати учун ҳам аниқ маълумот ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ушбу рўйхатга олиш жараёни эса мамлакатда бундай маданиятни шакллантириш йўлида қадам бўлди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin