13K41Telegramda ochish
Ҳақиқатан ҳам 35 миллионмизми? Кеча 2016 йилга нисбатан аҳоли сони 3 млн.га кўпайганига қарамай, сайловчилар сони 300 минг нафардан кўпга қисқарганига эътибор қаратгандим. Ростанам гарчи аҳоли сони тинимсиз ошиб бораётганига қарамай сайловчилар сони негадир қисқариб бормоқда. 2016 йилги сайловларда 2015 йилга нисбатан, 2021 йилги сайловларда 2016 йилга нисбатан камроқ сайловчи рўйхатда бўлган. Албатта, охирги сайловлардаги сайловчилар сони нисбатан ишончлироқ, чунки билишимча, бу сафар паспорт базаси маълумотларидан фойдаланиб сайловчилар рўйхати тузиб чиқилди. Сайловчилар сони масаласида ўзимизни алдамай аниқликка, статус-квога келиб олганимиз яхши. Лекин аҳоли сони борасида-чи? Биз ростанам 35 миллионга етдикми? Ахир 32 йилдан буён аҳоли рўйхатга олинмаган бўлса. Айрим давлатлар турли сабаблар ва манфаатлар нуқтаи назаридан аҳоли сонини ошириб кўрсатишга ҳаракат қилади. Айниқса нодемократик ва тоталитар жамиятларда бу роса авж олган. Ўзбекистонда 2017 йилдаёқ 2020 йилга келиб аҳолини рўйхатга олиш уюштирилиши эълон қилинганди. Кейин бу муддат 2022 йилга чўзилди. Охири Ҳукумат қарори билан аҳолини рўйхатига олиш ишлари 2023 йилга кўчди. Маълум бўлишича, 1-5 ноябрь кунлари синов тариқасида онлайн, 1-25 ноябрь кунлари эса тўртта туманда аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади. Онлайн иштирок этиш учун ҳавола мана бу ерда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin