Аҳолини рўйхатга олиш яна қолдирилди
Ўзбекистонда фақат лотин алифбосига ўтиш "туя гўшти еган" дейдиганлар қаттиқ адашадилар. Лотин алифбосига 28 йилдан бери ўта олмаётган бўлсак, Аҳоли рўйхати эса 31 йилдан буён амалга оширилгани йўқ.
Янги давр бошлангач, аниқроғи 2017 йилда 2020 йилда Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш режалаштирилаётгани айтилганди. Шунгаям мана 3 йил бўлди. Бу вақт оралиғида аҳолимиз расман яна 2 млн.га кўпайди.
2019 йил бошидаги Фармон билан Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилиши белгиланди. 2020 йил бошида Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун ҳам қабул қилинди.
Қарангки, Президент Фармони билан белгиланган 2022 йилдаги аҳоли рўйхатига олиш ишлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2023 йилга қолдирилипти.
Балки 2023 йилда ҳам аҳоли рўйхати ўтказилмас. Рўйхатга олиш ишларини доимий кейинга ва пайсалга солиш сабаблари турлича талқин этилади. Хусусан аҳолини рўйхатга олиш, йиллар давомида эълон қилиб келинаётган аҳоли статистикаси ҳаққонийлиги билан боғлиқ саволларни, тегишли оқибатларни ҳам туғдириши мумкин. Чунки жуда кўп ёлғон ишларнинг кети очилиб кетиши аҳоли рўйхатидан бошланади.
Қолаверса, бу йил биринчи марта ўлим кўрсаткичларини эълон қилиш тўхтатилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирус статистикаси билан боғлиқ ёлғонлари ўлим статистикасини эълон қилиниши билан исботталаб шарт бўлмайдиган даражада ошкор бўлиб қолиши тайин эди. Бунақаси ҳатто ўша ёмон деб тош отиладиган Каримов даврида ҳам бўлмаган.
Хуллас, 2023 йилгача омон бўлсак, яна кўраверамиз.
@the_bakiroo
- https://www.gazeta.uz/uz/2017/12/15/statistika/gazeta.uz
- https://lex.uz/docs/4190059?query=%D0%8E%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%BE%D0%BD%20%D0%A0%D0%B5%D1%81%D0%BF%D1%83%D0%B1%D0%BB%D0%B8%D0%BA%D0%B0%D1%81%D0%B8%20%D2%9B%D0%BE%D0%BD%D1%83%D0%BD%D0%B8lex.uz
- https://lex.uz/pdfs/4766082lex.uz
- https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/10331-645456456stat.uz
- https://www.gazeta.uz/uz/2020/11/06/death-stat/gazeta.uz