12K47Telegramda ochish
Молия вазирлиги тижорат банкларига давлат ипотека дастури бўйича ажратилган ресурс маблағлари ва маъқулланган ипотека кредитлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Йил бошидан буён Дастур бўйича банкларга жами 1,1 трлн.сўм маблағ тақдим этилган. Дастурда қатнашаётган 14та банк орасида энг кўп 384 млрд.сўмлик ресурс Ипотекабанкка ажратилган. Энг кўп ипотека кредитлари қанчалар ажабланарли бўлмасин, Тошкент шаҳрига эмас, Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ипотека ҳисобига 1 ва 2 хонали эмас, кўпроқ 3 ва ундан кўп хонали квартиралар сотиб олинган. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлар орасида Қашқадарё, Жиззах, Тошкент, Сирдарё, Навоий, Хоразм ва Қорақалпоғистонда қишлоқ аҳолиси мавжуд эмас. Буям яна бир кутилмаган ҳолат.Умуман олганда субсидия олганлар орасида шаҳарликлар мутлақ кўпчиликни ташкил этган. Йил бошидан буён жами 1201 фуқарога 32 млрд.сўм субсидия тўлаб берилган. 2019 йил 18 ноябрдаги 5886- сонли фармон ва 2020 йил 1 майдаги 4701- сонли қарор талабларидан келиб чиқиб, Дастур доирасидаги ипотека кредитлари 20 йил муддатга ажратилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin