Жорий йилда ипотека кредити асосида тақдим этиладиган уйлардан икки баробар кўп қурилар экан.
Бу ҳақида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилган очиқ мулоқотда маълум қилинди. Тадбирда Молия, Қурилиш, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш ҳамда Халқ таълими вазирлиги ва Марказий банк ўринбосарлари иштирок этишди.
Учрашувда айтилган айрим муҳим маълумотлар:
-Жорий йилда икки баробар кўпроқ яъни 45 мингта уй қурилади. Янги ипотека кредити тартиби асосида тақдим этиладиган уйлар 54минг оилага мўлжалланган
-Квартира қийматининг камида 15 фоизи миқдорида, шунингдек уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун
Давлат бюджетидан уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади
-Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун ипотека кредитлари фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади
-Сектор раҳбари ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хулосаси асосида "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган фуқароларга турар жой ижара компенсацияси тўлаб берилади
-«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» тизимида рўйхатга олинган фуқаролар, жумладан хотин-қизларга уй-жой ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун олти ой давомида ойлик ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида ойлик пул тўланади
-Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун уй-жой олиш имкониятини кўзда тутадиган лойиҳа ишлаб чиқилмоқда
-Хотин қизлар ва мухтож фуқароларга давлат томонидан ижара асосида уй-жойлар тақдим этиш тартиби жорий этилмоқда
-2021 йилда янги тартиб доирасида 33 114 та уй-жой учун, жумладан шаҳарларда – 17 354 та квартира, қишлоқларда – 9 260 та квартира
ва 6 500 та якка тартибдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ажратилади
-Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ва даромади юқори бўлмаган 23,4 минг нафар фуқарога Давлат бюджетидан
960 млрд. сўм субсидия ажратилади
-Тижорат банклари томонидан 2021 йил 19 апрель ҳолатига 12 138 нафар фуқарога жами 2 триллион 638 млрд сўмлик ипотека кредити ажратилди
-Муҳтож оилаларга ипотека кредитларини бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 3 750 нафар оилаларга Давлат бюджетидан 126 млрд. сўмлик субсидиялар тўлаб берилди