Бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека ажратиш қисқара бошлаган
2023 йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,4 фоиз кўпроқ ёки 12,2 трлн.сўмлик ипотека кредитлари ажратилган.
Ҳисоботдан яққол кўзга ташланадиган жиҳатлар:
Бирламчи бозордан ипотека ҳисобига уй-жой сотиб олиш 7,1 трлн.сўмгача қисқарган (ўтган йилнинг шу даврида қарийб 8,0 трлн.сўм).
Банклар ўз маблағлари ҳисобидан қарийб 4,0 трлн.сўм ипотека ажратган (ўтган йилнинг шу даврида 2,6 трлн.сўм).
Ипотекани қайта молиялаш компанияси маблағлари ҳисобидан ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 10 баробардан кўпроқ, 1,3 трлн.сўм ипотека кредитлари молиялаштирилган.