19K73Telegramda ochish
Ипотека бозори ўсиши секинлашган ва иккиламчи бозорга кўчмоқда 2023 йилнинг 6 ойида жами 7 008,4 млрд.сўм ипотека кредити ажратилган ёки ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 7,3%га ўсган. Солиштириш учун 2022 йил 6 ойида ипотека ажратиш 2021 йил 6 ойига нисбатан 85,4 фоизга ўсган эди. Иккинчи муҳим ишора, ипотека бозори иккиламчи бозорга кўчмоқда. Иккиламчи бозорга ажратилган ипотека 2,5 баробарга ўсиб, 3 013,4 млрд сўмни ташкил этган бўлса, бирламчи бозорга ажратилган ипотека эса 25,1 фоизга қисқарган ва 3 995 млрд.сўмни ташкил этган. Ажратилган ипотека таркибида давлат дастури (янги тартиб) улуши ва ҳажми ҳам қисқармоқда. 3205,9 млрд.сўм (- 421 млрд.сўм). Банклар ўз ҳисобидан бераётган ипотека эса кескин ортган ва 2 034,5 млрд.сўмга етган (+649,6 млрд.сўм). Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ҳисобидан ажратилган ипотека ҳам жуда тез ўсмоқда. 1 086,3 млрд.сўм (+1 026,9 млрд.сўм). Эътиборлиси, компания деярли барча ипотекани иккиламчи бозорга йўналтирган. Таъкидлаш керакки, шу уч йўналиш жами умумий ажратилган ипотека ҳажмини бермайди (техник хато бўлиши мумкин). Ипотека битимлари сони (31 700) ва унинг жами уй-жой олди сотдиси битимларидаги улуши ҳам қисқармоқда (23%). Депрессив ва кам даромадли регионларда ипотека олиш кескин камая бошлаган. Ипотека расмийлаштириш ҳажми Сурхондареда 35 фоизга, Наманганда 31 фоизга қисқариб кетган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin