11K25Telegramda ochish
Кенгайиб бораётган ипотека бозори ҳақида Мамлакат ипотека бозори ҳолати ва хусусиятларини акс эттирган сифатли ҳисобот тақдим этилган. Янги даврда иқтисодий соҳада эркин конвертациядан кейин самарали деб аташ мумкин бўлган ислоҳотлар ипотека бозорини яратиш билан боғлиқ бўлди, менинг назаримда. Ҳа, қилинадиган ишлар ҳали кўп. Лекин бозор қоидалари асосида ишлайдиган соғлом ипотека бозорини яратиш томон дадил ҳаракат ва ўзгаришлар давом этмоқда. Бугун ҳар учта уй-жой сотувининг камида биттаси ипотека кредити иштирокида рўй бермоқда. Ҳали ипотека қамрови бўйича Қозоғистон ва Россиядан ортдамиз, лекин ўсиш суръати сақланса шу йилнинг ўзида Қозоғистондан ўтиб кетишимиз мумкин. Ваҳоланки қозоқ дўстларимиз очиқ ипотека бозорини яратиш ишини 10 йил аввал бошлашган. Муаммолар ҳам етарли. Кредит маҳсулотлари ичида энг соғломи ҳисобланган ипотека кредитлари бўйича ҳам муаммоли кредитлар улуши ортмоқда. Бир йил ичида муаммоли ипотека кредитлари улуши 0,3%дан 1,3%гача кўтарилган, лекин бутун кредит бозори бўйича муаммоли кредитлар улуши қарийб уч баробар юқори (3,6%). Ҳа, биз энди муаммоли ипотекалар бўйича ундирувни ипотека объектига қаратиш ишлари фаоллашишини ҳам, норозиликларни ҳам кўришимиз мумкин. Бусиз бозор бўлмайди. Дарвоқе, муаммоли ипотека кредитлари улуши энг юқори ҳудудлар Андижон ва Қорақалпоғистон бўлиб қолмоқда (ўз вақтида мажбурлаб дом қурдирган ва дом соттирган ҳокимлар омилини эслаб қўймасак бўлмайди).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin