19K45Telegramda ochish
Бозорга йўл: Тижорий ипотека фаол ўсмоқда Агар давлат охирги 7 йилда қайси сегментда энг тўғри қарорларни қабул қилмоқда деб сўрашса, энг аввало ипотека йўналишида, деб айтаман. Айнан ипотека сегментида давлатнинг фаоллиги эркин рақобатни бузиб қўймади, давлат дастури хусусий ўйинчиларни синдириб қўймади, қайтанга уларга янги стимулларни, илгари ўзлаштирилмаган имкониятларни ишга солишга рағбат яратди. Натижада, 2023 йилнинг биринчи чорагида ипотеканинг энг фаол ўсаётган бўлаги айнан тижорий ипотека бўлиб қолмоқда. Ўтган 3 ойда молиялаштирилган ҳар тўрт сўмлик ипотеканинг бир сўми тижорий, яъни банкларнинг ўз маблағлари ҳисобига ажратилган. Илгари тижорий ипотека йўналишида асосан хусусий банклар фаол бўлган бўлса, энди фойда ва афзалликнинг мазасини кўраётган давлат банклари Саноатқурилишбанк, Миллий банк ва Халқ банки ҳам рақобат курашига қўшилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin