19K55Telegramda ochish
“Трастбанк” кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб топилди “Трастбанк” 2018 йилдан Ислом Тараққиёт банки гуруҳига кирувчи ислом корпорациялари билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, бугунги кунга қадар Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси ва Халқаро савдо-молия ислом корпорацияси билан жами 64 миллион АҚШ доллари миқдорида 6 та келишув имзоланган. Улар доирасида Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес субьектларининг жами 54 та лойиҳаси молиялаштирилган. Ушбу лойиҳалар натижасида хусусий секторда қўшимча 1 100 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилди ҳамда 100 миллион АҚШ долларидан зиёд экспорт маҳсулотлари ва 2 триллион сўмдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга йўналтирилди. Бу каби ишларни халқаро ҳамжамият ҳам алоҳида эътироф этмоқда. Хусусан, яқинда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банки ўтказган халқаро форумда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан “Трастбанк” – кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб эътироф этилди. Ушбу мукофотни Ислом тараққиёт банки раиси Др. Муҳаммад Сулаймон Ал Жассир ҳамда Халқаро ислом Савдо-молия корпорацияси бош ижрочи директори Ҳани Салим Сонбол “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқарув Раиси С.Нормухамедовга топширди. Бундан ташқари, Форум доирасида “Трастбанк” ХАБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси ўртасида навбатдаги англашув Меморандуми имзоланди. Мазкур Меморандум молия муассасасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариб, бу борадаги ишлар давом эттирилишини англатади. Батафсил

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin